Ўзбекистон ре



страница9/82
Дата12.03.2020
Размер1.82 Mb.
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   82
5. Вайронкор ғоя ва мафкураларнинг жамият ҳаётига салбий таъсири.

Бузғунчи ғоялар халқлар бошига сўнгсиз кулфатлар келтиради. Бунга олис ва яқин тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Инсон ва жамият бор экан, эзгу ғояларнинг зидди бўлган зулм ва зўравонлик, қабоҳат ва жаҳолат янги-янги шаклларда намоён бўлишга уринади. Лекин улар одамзотнинг адолат, тинчлик ва биродарлик, тараққиёт ва фаровонлик ғояларига таяниб, олий мақсадлар сари интилишларини асло тўхтата олмайди.

«Тарих тажрибаси шундан далолат берадики, инсон табиатидаги инсонийликдан кўра ваҳшийлик, ур-йиқит инстинктлари, яъни хатти- ҳаракатларини қўзғатиб юбориш осонроқ» (И.А.Каримов).

Демак, вайронкор ғоя деб, турли таъсирчан воситалардан фойдаланиб, одамларни сохта ва пуч мақсадларга эргаштирувчи, уларнинг куч-қудратини

бузғунчилик ва жиноятга йўналтирадиган, инсоният учун фақат кулфат келтирадиган ғояга айтилади.

Шу билан бирга вайронкор ғояларнинг мазмуноҳиятини, мақсад- муддаоларини билиш ниҳоятда муҳим. Бу фуқаролар, айниқса ёшлар учун бузғунчи ғоялар хавфини англаш, ўзларида мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш учун зарур билимларни эгаллашига ёрдам беради.

Вайронкор ғоялар одамзот бошига кўпдан кўп фожиалар келтирган. Ўрта

асрларда Fарбда амалга оширилган салиб юришлари Шарқдаги муқаддас ерларни христиан бўлмаган халқлардан тозалаш баҳонасида қанчадан-қанча урушлар сабаб бўлган. Вайронкор мафкуралар, вайронкор хатти-ҳаракатлар асосида ғайриинсоний ғоялар ётади. Улар инсонга, инсоният эришган ютуқларга нафрат билан қарашни, бузғунчиликни рағбатлантиради. Вайронкор мафкураларнинг кўринишлари:

1. Диний фанатизм - диний мутаассиблик бўлиб, ҳаётда фақат муайян қоидаларни устун деб биладиган, худо ҳақидаги ҳақиқатни ўзиники қилиб олишга интиладиган, тараққиётни, турли фикрлиликни тан олмайдиган, ҳар қандай янгиликни куфрга йўядиган зарарли оқим. Бугунги кунда бизнинг минтақамизда 1) ваҳҳобийчилик, 2) «Ҳизбут-таҳрир», «Акромийлар» каби ақидапарастлик оқимлари ўз ғояларини ёйишга харакат қилмоқда.

Ақида - арабча эътиқод қилиш маъносини билдиради. Ақидапарастлик - ёвуз ғоя ва мафкураларнинг энг кўп тарқалган шакли. Ақидапарастликнинг тескариси ҳурфикрлиликдир. Ҳурфикрлилик - эркин фикрлаш асосида ҳақиқатни англаш дегани. Ақидапарастлик ўрта асрларда рбда инквизация шаклида намоён бўлган. Ақидапарастлик бугунги кунда Афғонистон, Шимолий Кавказ ва бошқа минтақаларда ваҳҳобийлик асосида кураш олиб бораётган оқимлар мисол бўла олади.

2. Фашизм - (лотинча «фашио», италянча «фашизмо» - боғлам, тўда маъносидаги сўзлардан олинган) национал, яъни миллатчи социалистлар таълимоти, фашизм деганда, конституциявий - демократик тузумга зид бўлган ижтимоий ва давлат тузилмаси ҳам тушунилади. Германияда миллий социалистик партия тузган Аитлер эса фашизмнинг «маънавий отаси»га айланди. Фашизм 1939-1945 йилларда II жаҳон уруши оловини ёқди. 50 млнан ортиқ кишининг қирилиб кетишига сабаб бўлди. Ўзбекистон жангчиларидан 263005 киши ҳалок бўлди, 132670 киши дом-дараксиз кетди,

604552 киши ногирон бўлди.

Фашистик давлат тузилмалари ХХ аср 70-йилларига келиб Европа мамлакатларида ҳукм сурган фашистик тартиблар барбод бўлди. Чунончи, Салазар ҳукмронлиги даврида Португалияда, Франко ҳукмронлиги даврида Испанияда, Муссолина ҳукмронлиги даврида Италияда, Гитлер ҳукмронлиги

даврида Германияда4 ва Грецияда фашистик тартиблар тугатилди. Шунингдек, фашизм деганда, ўн йиллар мобайнида Европада фаолият олиб борган ўнг экстремистик ҳаракатнинг мафкураси, назарияси ва амалиёти тушунилади. Бугунги кунда баъзи мамлакатларда (Австрия, Германия ва бошқ.) Фашистик унсурларнинг муайян даражада фаоллашуви кузатилмоқда. Янги фашизм ғояси инсоният учун зарарли эканлигини ҳар бир инсон англамоғи лозим.

3. Большевизм - ХХ асрда Россияда фаолият олиб борган экстремистик йўналишдаги сиёсий кучнинг мафкураси, назарияси ва амалиётини ифодалайди...

Большевизм ва фашизм мафкуралари ўртасида кўплаб ўхшаш жиҳатлар мавжуд. Айни пайтда жиддий тафовутлар ҳам кўзга ташланади. Асосий фарқлардан бири, бу миллат омилининг турлича баҳоланишидир. Большевизм мафкураси коммунистик таълимот, халқларнинг миллийтник ўзига хосликларини йўқотиш, «пролетар байналминалиги» шиори билан майдонга чиққан бўлса, фашизм бор ҳукмрон миллатнинг «ирқий-этник софлиги»ни мутлақлаштиришни тарғиб-ташвиқ этади. У ирқчиликнинг ҳомийси ҳисобланади.

4. «Расизм» сўзи «раса» (ирқ) атамасидан келиб чиққан. Бу атама XVII

асрдан бошлаб Европада «инсоният насли»ни турли ирқий гуруҳлар, жумладан,

«оқ», «қора» ва «сариқ» ирққа ажратиш учун қўллана бошлади.

Ирқчилик - одамлар ўртасидаги ижтимоий тенгсизлик, босқинчилик, зўравонлик ва урушларни кишиларнинг турли ирқларга мансублиги билан оқлашга хизмат қилувчи ғайримиллий таълимот5. Ирқчилик таълимоти «оқ танли»ларнинг афзаллиги, уларнинг азалдан «олий ирқ» этиб танлангани, бошқа ирқларнинг эса «оқ»ларга қараганда номукаммал яратилганлиги ва ҳамиша тараққиётнинг қуйи поғоналарида туришини «асослаб» беради. Унинг асосий ғояси ўзининг «илоҳий» табиатига кўра «оқ» ирқларни «қуйи» ирқлар устидан ҳукмрон қилишга даъват этишга қаратилган эди. Ирқчилик миллий мансублиги ва терисининг рангига кўра ажралиб турувчи кишиларга тазйиқ ўтказиш, уларни ҳақоратлаш, уриш ва ўлдириш каби ҳаракат-ҳодисаларда яққол намоён бўлди. Ижтимоий ҳукмронлик шаклларидан бирининг мафкураси бўлар экан, у буюк давлатчилик, ашаддий шовинизм, «танланган» халқларнинг миллий афзаллиги ғоялари билан чамбарчас боғланиб кетади.

5. Ирқчилик - кўп қиёфали. Масалан, ўзини олий ирқ ҳисоблаган инглик, испан, француз босқинчилари ўрта асрлар ва айниқса, XVIII-XIX асрларда

Америка, Австрия, Африка ва Осиёда ерли халқларни кўплаб қириб


4 Тохир Карим. Миллий тафаккур тараққиётидан. Т.: «ЧЎлпон», 2003. 129-бет.

5 Эргашев И. ва бошқ. Миллий истиқлол ғояси: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим бакалавриат босқичи учун дарслик. -Т.: Академия, 2005. 65-бет.

ташладилар. Жанубий Африка Республикаси томонидан ХХ асрда узоқ йиллар мобайнида ўтказиб келинган ирқий айирмачилик сиёсати - шафқатсиз ирқий таҳқирлаш ва камситишда ўз ифодасини топди. 1865 йилда АҚШда тузилган

«Кулукс-клан» террористик ташкилоти ҳам ўзининг ошкора ирқчилик йўналишидаги фаолияти билан ажралиб туради. Негрларнинг фуқаролик ҳуқуқларига қарши кураш ва уларни мамлакатдан чиқариб юбориш унинг асосий ғояси ҳисобланади.

6. Терроризм (лот. Terror - қўрқув, даҳшат) - маълум ёвуз мақсад йўлида куч ишлатиб, одатларни жисмоний йўқ қилишдан иборат бўлган ғояга асосланган зўравонлик усули. Терроризм бугунги кунда ҳам инсониятга катта таҳдид солмоқда. Жамиятга доимий қўрқув, фитнааламислик муҳитини вужудга келтириш, зўравонлик йўли билан жамият барқарорлигини бузиш, гуноҳсиз кишилар, жумладан, болаларнинг ҳалок бўлишига олиб келадиган сиёсий мақсаддаги ўлдириш ва портлашлар бу мудҳиш ғоянинг асл моҳиятини ташкил этади.

Сиёсий терроризм XIX асрдаёқ вужудга келган эди. Лекин у ХХ юз йилликда кенг қулоч ёзди. Fарбий Германиядаги «қизил армия» ёки «Паодер- майн хор» ва Италиядаги «Қизил бригадалар» гуруҳлари, Испаниядаги басклар ташкилоти, Ольстердаги «Инқилобий-халоскорлик армияси», Перудаги

«Порлоқ ҳаёт» каби бирлашмалар замонавий сиёсий террористларнинг биринчи авлоди эди. Кейинги йилларда дунёнинг ўнлаб мамлакатларида, жумладан, бизнинг ёш давлатимиз чегарасига яқин давлатлар ҳудудларида ҳам терроризм ўчоқлари пайдо бўлди. Улар мустақил Ўзбекистонга қарши куч ишлатишга уриниб кўрдилар. Чунончи, 1999 йилда Тошкентда, Янгиободда, 2000 йилда Сариосиё ва Узун туманларига, Бурчимуллага бостириб кириб, мамлакатимиз тинчлигини бузишга уриндилар. 2004 йил 28 март - 1 апрел кунлари Тошкент шаҳри, Бухоронинг Ромитан тумани ва Тошкент вилоятларида, 2005 йил 12-13 майда Андижон шаҳрида такроран террорчилик ҳаракатлари содир этилди. Ёвуз кучлар ҳаракати бостирилди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов «Независимая газета» (Москва)нинг муҳбирига (2005 йил 14 январ) берган интервьюсида: «Халқаро терроризм» тушунчаси 2001 йилнинг 11 сентябридан айниқса урф, бўлди...»6 деган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 4 сессиясида (2000 йил 14-15 декабр) «Терроризмга қарши кураш тўғрисида» қонун қабул қилинди. Демак, бузғунчилик ғояларининг кўриниш, турлари қуйидагилардан

иборат:

1) салибчиларнинг ғоялари (ўрта асрлардаги);

6 Каримов И.А. Империя даврида бизни иккинчи даражали одамлар деб ќисоблашар эди. -Т.: «Ўзбекистон»,

2005. 29-бет.

2) диний фанатизм;

3) атеизм;

4) фашизм;

5) большевизм;

6) ақидапарастлик;

7) космополитизм (жаҳонга ҳукмрон бўлишлик);

8) нигилизм (ижтимоий тараққиётни инкор этиш);

Ана шу ғоя ва мафкураларнинг цивилизация тарихидаги намоён бўлиш шакллари қуйидагилардан иборат:

1) буюк давлатчилик, шовинизми;

2) тажовузкор миллатчилик;

3) ирқчилик;

4) террорчилик;

5) шовинизм;

6) диний ақидапарастлик;

7) диний экстремизм.

Ёвуз ғоя ва мафкураларнинг энг кўп тарқалган шакли ақидапарастликдир. Бундай мафкуралар муайян даврларда Fарбда ҳам, Шарқда ҳам ҳукмронлик қилган. Бу ижтимоий иллат XXI асрга қадам қўйган ҳозирги даврда ҳам дунёдаги тинчлик ва тараққиётга таҳдид солмоқда.

Ақидапарастлик қандай шаклда бўлмасин ҳамма замонларда ҳам жамият учун бирдек хавф-хатарлидир.

Ўрта асрларда Fарбдаги ақидапарастлик мафкураси бўлган инквизиция черковнинг мутлақ ҳукмронлигини ўрнатиб, ҳур фикр ривожига, жамият тараққиётига тўсиқ бўлди. Галилей ва Копперник каби юзлаб буюк ақл-заковат соҳиблари ана шундай ақидапарастлик таъқидига учраганлар. Жордоно Бруно илмий қарашлари учун жаҳолат қурбони бўлган.

Шарқда эса Имом Бухорий, Ибн Сино сингари буюк алломалар ҳам турли тазйиқларга дучор бўлганлар. Мансур Ҳаллож, Насимий, Бобораҳим Машраб сингари ҳур фикрли зотлар эса қатл этилган.

Токи дунёда тараққиётга интилиш, бунёдкорлик ҳисси бор экан, жамиятда илғор ғоялар туғилаверади. Бузғунчи ғояларнинг вужудга келишига эса вайронкор интилишлар сабаб бўлади. Шундай экан, уларга қарши курашга тайёр туриш, яъни доимо ҳурёш ва огоҳ бўлиб яшамоқ ҳаётнинг асосий заруратига айланмоқда.

Бузғунчи ғояларга мисол. Абулқосим Фирдавсий ах. 940-941 йили

Хуросонда, Эрон ва Афғонистоннинг шимоли, Туркманистоннинг жанубий

қисмлари, Тус шаҳри яқинида Тоборон қишлоғида туғилган). Унинг буюк асари

«Шоҳнома» 4 минг йиллик воқеаларни ўз ичига олган. Ёш Абулқосимнинг оиласи: у Тоборон қишлоғида камбағаллашиб қолган деҳқон оиласида дунёга келган. «Сен камбағал бўлсангда, - деган эди Фирдавсийнинг отаси, - қадим авлод-аждодларинг буюк кишилар эдилар. Агар ўтмишда ерларимизни ўзга юртлик босқинлар эгаллаб олмаганларида бизларни авлодларимиз ками-кўстсиз

яшарди, ҳаётимиз янада фаровон бўларди».

Фирдавсийнинг «Шохнома» асари, ривоятларда айтилишича ўша давр ҳукмдори Султон Маҳмуд знавий уни етарли даражада баҳоламайди. Асарда олижанобликни, севги ва биродарликни куйлаган сатрлар Маҳмуд Fазнавийнинг талончилик сиёсатига қарши фош қилувчи кучга эга бўлган. Шунинг учун ҳам Маҳмуд у асарни қалам билан эмас, алам билан кутиб олди».

Шунинг учун бўлса керак, Фирдавсийга Султон Маҳмуд гўё ваъда қилинган 120 дона олтин танга ўрнига 120 дона кумуш тангалар берган эмиш. Улуғ шоир ўз умрининг 30-35 йилини сарфлаб ёзган шоҳ асарининг бунчалик паст баҳоланишидан қаттиқ изтироф чекади. Султон Маҳмудга жавобан у берган кумуш тангаларни унча бўлиб, бир бўлагини ҳаммомчига, бир бўлагини шарбат сотувчига, яна бир бўлагини тангаларни олиб келган кишиларга топширган. Яна бир ривоятда айтилишича, Фирдавсий Маҳмуд ҳақида ўткир ҳажв ёзади ва унда Султон Маҳмудни ўтакетган хасисликда, пасткашликда айблаб, шоҳ бўлишига нолойиқ деб кўрсатади. Бундан хабардор бўлган Султон Маҳмуд Фирдавсийни ушлаб фил оёғи остига ташлаш ҳақида фармон берган. Шоҳнинг бундай фармонидан сўнг Фирдавсий бошқа ўлкаларга кетиб, юртидан олисда, узоқ йиллар қийинчиликда, камбағалликда, она юртнинг соғинчида яшайди. Дарбадарликда яшаган Фирдавсий ёши 80 дан ортиб қолганда Бағдодда «Юсуф ва Зулайҳо» достонини ёзади. Анча қариб қолган Фирдавсий умрининг охирида ўз Ватани Тусга қайтади ва шу ерда вафот этади. Манбаларда ёзилишича, унинг жасадини мутаассиб (динга қаттиқ берилган) кишилар мусулмонлар қабиристонидан давф этишга жой бермаганлар. Шундан кейин Фирдавсийнинг жасади отасидан қолган боғнинг бир чеккасига кўмилган.

Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарида 50 та подшолик даври тасвирланган. Аслида бу асар Султон Маҳмуд Fазнавий буюртмаси билан ёзилган эди. (Бошланғич таълим. 2001. №2. 30-31-бетлар).



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   82


База данных защищена авторским правом ©uverenniy.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница