Ўзбекистон ре



страница8/82
Дата12.03.2020
Размер1.82 Mb.
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   82
4.Бунёдкор ғоялар ва мафкураларнинг жамият ҳаётидаги ижобий таъсири.

Fоя ва мафкуранинг тарихий шаклларини, мазмуноҳиятини азал- азалдан эзгулик ва ёвузлик, бунёдкорлик ва вайронкорлик ўртасидаги кураш диалектикаси белгилаб келади, яъни босқинчилик, бошқалар ҳисобидан бойиш, тажовузкорлик, ақидапарастлик мафкураларига қарама-қарши ўлароқ, озодлик, мустақиллик ва адолат ғоялари узлуксиз майдонга чиқиб, халқларнинг музаффар байроғига айланган. Бунёдкорлик ғоялари инсонни улуғлайди, унинг руҳига қанот бағишлайди.

Бунёдкор ғоя деб, инсонни улуғлайдиган, унинг куч-ғайрати ва салоҳиятини ошириб, халқи, Ватани, бутун инсоният учун фойдали ишлар қилишга сафарбар этадиган, ўзида меҳнат, тараққиёт, дўстлик, тинчлик, адолат, ҳалоллик каби эзгу мақсадларни мужассам этадиган ғояга айтилади.

Бунёдкорлик ғоялари юртни обод, халқ ҳаётини фаровон қилишдек олижаноб мақсадлар билан ажралиб туради. Улар инсоният цивилизацияга эришган даврлардан буён жамият ҳаётининг энг эзгу ғоялари сифатида яшаб келмоқда. Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбек том маънода бунёдкордир» деган сўзларида ҳам ана шу боқий ғояларнинг маъно-мазмуни ўз ифодасини топган. Бундай бунёдкорлик халқимизга ота-боболаридан меросдир.

Инсоният тарихида одамлар онги ва шуурига адолат, ҳақиқат, эзгулик, меҳнатсеварлик каби юксак ғоялар уруғини сепган зот, пайғамбар Зардўшт яратган «Авесто» китобида қуйидаги сатрлар мавжуд: «Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу ишлар билан эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу ишни алқайман. Ўзимни бори эзгу фикрга, эзгу сўзлар йтиш)га, эзгу ишлар амалига бахшида қиламан, барча ёмон фикрлардан, ёмон сўзу ёмон ишлардан юз ўгираман». Бу юксак ғоялар бундан 2700 йил муқаддам яшаб ўтган ватандошимиз Зардуштнинг ўлмас мафкураси эди.

Қадимги Дуне бунёдкор ғоялари:

1. Қадимги Шарқ бунёдкор ғоялари ва таълимотлари (Ҳиндистон, Хитой, Марказий Осиё):

Асосий турлари, харктерли хусусиятлари:

1) Буддизм, брахманлик.

2) Зардуштийлик (Зардўшт).

3) Конфуций, даосизм (Лао-цзи) Мо-цзи.

2. Қадимги Юнон ва Рум бунёдкор ғоялари ва таълимотлари:

1) Гомер, Гесиод, Демокрит (эр.авв. VI-V аср).

2) Афлотун (эрвв. 427-347 й.).

3) Арасту (эрвв. 344-322 й.).

4) Сенека (эрвв. 465 й.). Неоплатонизм (Плотин, Порфирий, Прокл) (эр.авв. IV-III аср).

Инсоният доимо яхшиликни ёқлаб, ёмонликка қарши курашади, яратувчанлик ва бунёдкорлик унга хос бўлган буюк фазилатлардир. Шарқ халқларининг буюк ижодкорлиги, бунёдкорлиги ва қадриятлари турли даврлар таъсирида ғарбга, хусусан, антик Юнон-Рим маданиятига ҳам кучли таъсир кўрсатди. Ана шундай таъсир остида Юнон-Рим маданияти, илмани, фалсафий тафаккур дунёси шу қадар юксалдики, ўша даврда яратилган шоҳ асарлар ва уларнинг муаллифлари мероси ҳануз башариятнинг эзгу ишларига хизмат қилиб келмоқда. Шу маънода, комил ишонч билан айтиш мумкинки, инсониятнинг ҳақиқий умумбашарий маданияти ғарб цивилизацияси ва Шарқ маънавиятининг қўшилиши асосида яратилган.

Ҳаётнинг, борлиқнинг моҳиятини англаш тўғрисидаги буддизм дини- нинг асосчиси Сиддхартха Гаутама қарашлари муҳим ўрин тутади. Ҳар қан-дай инсоний туйғу, ҳиссиёт, эҳтирос ва истак азоб-уқубатларни чуқурлашти-ради. Ҳаёт мазмунан туғилиш, севиш, ўлим, азобдан иборат. «Борлиқ гирдоби»дан чиқиб олиш учун ғафлатдан уйғониш, дунё моҳиятини англаш, ҳаётга чанқоқликдан, кўнгилхушликларга, лаззатларга, ҳокимиятга, бойликка интилишлардан воз кечиш лозим. Фақат шундагина «нажот топиш йўли»га кириш мумкин. Инсон бешта ахлоқий талабга амал қилиши лозим: ҳар бир киши ёмонлик қилишдан, ёлғон гапиришдан, ўғирлик қилишдан, хис- туйғуларга ортиқча берилишдан, ичкиликдан ўзини тийиши керак. С.Гаутама қуйидаги 8 та онгли харакатни илгари суради:

1. Эътиқод тўғри шаклланган бўлиши.

2. Мақсад сари қатъий харакат қилиши.

3. Тўғри тафаккур ва нутқ бўлиши.

4. Тўғри феъл-атвор бўлиши.

5. Тўғри турмуш тарзи бўлиши.

6. Куч-ғайратнинг тўғри мақсадга қаратилган бўлиши.

7. Фикр, мақсаднинг тўғри йўналтирилган бўлиши.

8. Диққат-эътиборни тўғри орзу-ният қилишга қаратиш кераклиги таъкидланади3.

Суқрот (Сократ, мил. ав. 470-399 йй.) эса баҳс орқали, яъни муайян масалаларни ўртага қўйиш ва уларга жавоб топиш йўли билан ҳақиқатни аниқлаш мумкин, деб билган. У эзгулик - билим ва донишмандликдир, яхшилик моҳиятини тўғри англаган инсонгина яхшилик қилади, деб тушунтиради. Суқрот адолатга хилоф бўлган давлат бошқарувининг ҳамма шаклларини танқид қилади, фақатгина адолатли, демократик давлат бошқарувини ёқлаб чиқади.

Ҳинд халқининг буюк фарзанди Маҳатма Ганди (1869–1948) ўз маънавияти, ғоялари ва илғор қарашлари билан XX асрнинг буюк шахсларидан бирига айланган. У мустамлакачиларга қарши курашнинг тимсоли эди. У ҳиндлар билан мусулмонларнинг ўзаро дўстлигини мустаҳкамлашга интилди. Ганди дин билан сиёсатни бир-бирига боғлашга ҳаракат қилди. Унга халқ

«Маҳатма» - «Буюк қалб» деб ном бергани ҳам шундан бўлса, ажаб эмас. Р.Тагор фикрига кўра: «Ганди муваффақиятининг сири унинг жўшқин маънавий кучида ва беҳад даражада ўз манфаатларидан воз кечишидадир. У ўзининг олиҳимматлилиги билан ноёбдир. Ганди ҳаётининг ўзи фидойилик тимсолидир».

Миллий давлатчилик ғояси ва унинг халқлар тараққиётига ижобий таъсирини мустақил Ўзбекистон мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлик, минтақавий тинчлик, миллатлараро тотувлик борасида олиб бораётган сиёсати барқарорлик ҳукм суришига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бундай жараён бугунги дунёда амалиёт фалсафаси деб тан олинган прагматизм (юнон. субъектив-идеалистик фалсафий таълимот, воқеликни тажриба «онг оқими» деб талқин этади), ҳаёт фалсафаси бўлган экзистенциализм (лат. мавжудлик фалсафаси, эркинликка эришиш маъносида) каби дунёвий ва диний ғоялардан озиқланган таълимотлар мисолида ҳам кўзга ташланмоқда.

Илмий кашфиётлар мафкура ривожига катта таъсир ўтказади. Замонавий фан ютуқлари, жумладан, космонавтика, кибернетика соҳасидаги оламшумул янгиликлар, клонлаштириш (юнон. ирсий жиҳатдан бир хил организм), инсоннинг ген-насл харитасини аниқлаш каби буюк кашфиётлар одамлар

тасаввурини кескин ўзгартирмоқда.


3 Жўраев У., Сайджонов Й. Дунё динлари тарихи. -Т.: «Шарқ», 1998. 77-бет.

Айни вақтда юксак илмийехникавий тараққиёт, глобаллашув жараёнлари, бир томондан, инсон ақл-идрокининг имкониятларига, келажакка ишончни орттираётган бўлса, иккинчи томондан, Хиросима, Нагасаки, Чернобиль фожиалари, оммавий қирғин қуроллари, экологик ҳалокатлар, маънавий таназзул каби умумбашарий муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда.

Шундай экан, илм-фан ва маданият борасидаги ютуқлардан оқилона фойдаланиш учун ҳам жамиятга соғлом ғоя, соғлом мафкура керак.

Fоя ва мафкура гуманизм ва тараққиёт тамойилларини, халқ тақдиридаги юксалиш заруратини ўзида акс эттирмаса, аксинча, бу интилишларни рад етса, моҳиятига кўра уларга зид бўлса, у жамият таназзулига сабаб бўлади.

Ана шундай мафкуралардан бири - ҳокимиятни қурол кучи билан эгаллаб олган собиқ коммунистик тузум мафкурасидир. Дунёнинг 6 дан 1 қисмини эгаллаган улкан салтанат ва социалистик лагерь ҳудудида ҳукм сурган бу мафкура ўзининг ғайриинсоний ва ғайримиллий моҳияти, мустабид табиати туфайли таназзулга юз тутди.

Жаҳон тажрибаси шундан далолат берадики, баъзи бузғунчи мафкура ўзининг сохта жозибаси, алдов ва макр билан омма онгини заҳарлаб, жамиятда ҳукмрон мавқеини эгаллаб олиши ҳам мумкин. Масалан, ХХ аср 30-йилларида Италия ва Германияда фашизмнинг ғалаба қозониши нафақат итальян ва немис халқининг, балки дунёдаги миллионлаб инсонларнинг бошига чексиз кулфат солгани тарихнинг аччиқ сабоқларидан биридир. Бугунги кунда бутун дунёдаги тараққийпарвар ва гуманистик кучлар бундай фожиали ва нохуш ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳамжиҳатлик билан кураш олиб бормоқда.

Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, инсониятнинг азал-азалдан ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиб келиши - тарихнинг ўзгармас қонуниятидир.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   82


База данных защищена авторским правом ©uverenniy.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница