Ўзбекистон ре



страница7/82
Дата12.03.2020
Размер1.82 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   82
3) диний илдизлари деганда у инсон онги ва руҳияти билан узвий боғлиқ экани ва шу боис унинг ғоявий илдизлари диний таълимотларга бориб тақалиши тушунилади. Яъни кўпгина мафкураларда «Забур», «Таврот»,

«Инжил», «Қуръон» каби илоҳий китоблар зикр этилган эзгу ғоялар муайян даражада ўз ифодасини топганини кўрамиз.

Хитой халқининг тараққиёт йўлини асослаб берган Конфуций ва Лао Цзининг таълимотлари ҳам диний қарашларга асосланган эди. Бу таълимотлар асрлар мобайнида мамлакатнинг миллий мафкураси бўлиб келган.

Дунёвий ва диний ғоялар бир-бирини бойитиб борган шароитда тараққиёт юксак босқичга кўтарилади. Бунга башарият тарихида ўчмас из қолдирган Имом Бухорий ва Мусо Хоразмий, Имом Мотрудий ва Абу Райҳон Беруний, Имом ззолий ва Ибн Сино, Имом Термизий ва Абу Наср Форобий сингари буюк заковат соҳиблари яшаб фаолият кўрсатган даврлар ёрқин мисол бўла олади.

2. Инсон ва жамият ҳаётида ғоялар, фикрлар хилма-хиллиги.

Инсон ҳаётида ҳам, жамият тараққиётида ҳам ғоялар муҳим ўрин тутади. Шу маънода, инсоният тарихи - ғоялар тарихидир.

Хўш, ғоя нима, нега унга бу қадар катта эътибор ва аҳамият берилади? Маълумки, ҳар қандай миллат ва халқ, ҳар қандай ижтимоий тузум ва давлат муайян бир тамойиллар ва қадриятлар асосида ҳаёт кечиради ҳамда ўз манфаатлари, мақсадуддаолари, орзу-интилишларини кўзлаб ҳаракат қилади.

Fоя ва мафкураларни мутлақлаштиришнинг салбий оқибатлари. Тарихдан маълум бўлган реал мустабид тузумларни қиёсий таҳлил этиш улар амал қилган мафкураларнинг қуйидаги умумий хусусиятларини ҳамда бу ғояларни амалга ошириш билан боғлиқ қатор салбий оқибатларни аниқлаш имконини беради.

Аввало, мустабидчилик мафкуралари ўз давлатларида ижтимоий ва шахсий ҳаётнинг барча соҳаларини тўлиқ қамраб олишга, ягона дунёқараш тизими ҳукмронлигини ўрнатишга интиладилар. Бу мафкуралар буюк ва ёрқин ўтмишни инкор этадилар. Улар жамиятни инқилобий йўл билан ёппасига қайта тузиш зарур ва уни амалга ошириш мумкин, деб ҳисоблайдилар, ўзларигача бўлган қадриятларнинг барчасини ёҳуд кўпчилигини бекор қилиб, уларни фақат ўз тамойиллари билан алмаштирмоқчи бўладилар. Масалан, биринчи қарашда, узоқ ўтмишга қайтишга чақирувчи ислом фундаментализми гўёки бундан мустаснодек туюлади. Бироқ, аслида бунда ҳам ўша андоза сақланиб қолади. Яъни ислом фундаментализми тарих ғилдирагини ўрта аср жаҳолати даврига қайтариш ниқоби остида, «ижтимоий казарма» типидаги бир хиллаштирилган мустабид «келажак»нинг ўзига хос андозасини таклиф этадики, унда инсон фуқаролик ҳуқуқларидан тўлиқ маҳрум қилинади, ҳақиқатда диний террорга дучор этилади. Биз юқорида бундай ғоянинг қандай аянчли оқибатга олиб келишини Ўрта аср Европасидаги инквизиция мисолида кўриб ўтдик.

Ахборот монополияси ҳам сиёсий ва иқтисодий ҳокимиятни мутлақлаштириш билан чамбарчас боғлиқдир: «мустабид тузум»да барча ахборот воситалари, жамиятда муомалада бўлиб турган ахборотнинг мазмуни ҳам аппаратнинг қаттиқ назоратига олинади. Зўравонлик ишлатмасдан туриб бутун монополиялар тизимини сақлаш ва мустаҳкамлаш мумкин бўлмайди. Шунинг учун ҳам давлат терроризми, террорни ички сиёсатни амалга ошириш воситаси сифатида қўллаш «мустабидчилик тузумлари» учун хосдир. Туркистонда ҳам инқилобдан кейинги дастлабки йилларда ҳукуматнинг сиёсий террор натижасида бутун-бутун ижтимоий гуруҳлар ва қатламлар йўқ қилинди. Шу жумладан, мустабид тузумнинг ғайриинсоний хатти-ҳаракатлари туфайли қарийб 2,5 миллион киши ёки аҳолининг деярли ярми маҳв этилган эди. Ўзбекистонда фақат 1937-1953 йиллар мобайнида (бундан уруш йиллари мустасно) иттифоқ мустабид машинаси қарийб 100 минг кишини қатағон қилди, улардан 13 минг киши отиб ташланди.

Мустабид давлатларнинг ўзига хос бошқа характерли хусусияти жамиятнинг ҳарбийлаштирилиши, «ҳарбий лагер» ёки «қамал қилинган қалъа»дан иборат ғоявий-психологик вазиятни вужудга келтиришдан иборатдир. Бунда мамлакат ичида ҳарбий фанатизм вазияти авж олдирилибгина қолмасдан, шу билан бирга, агрессив ташқи сиёсат ҳам амалга оширилади. Бу сиёсат ҳарбий-ҳудудий ва мафкуравий босқинчилик қилишга, ўзининг мустабидчилик тартибларини кенг миқёсда қарор топтиришга қаратилади.

Лекин тарихий ҳақиқат шундан иборатки, мустабидчилик мафкураларининг турли андозлари ва уларнинг лойиҳалари асосида яратилган демократияга қарши тузумларнинг пировард натижада ҳалокатга учраши муқаррардир. Буни собиқ социалистик мамлакатлар, совет давлати, гитлерчилар Германияси ва фашистлар Италияси, Кампучиядаги Пол Пот режими каби мутлақ ҳақиқатни даъво қилувчи мафкураларнинг тарихан истиқболсиз бўлгани ҳам яққол намойиш этди.

3. Ғоя ва мафкураларнинг инсон ва жамият ҳаётига таъсири.

Fоянинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти жуда муҳим фалсафий масаладир. Инсон ўзи ғояларни яратади, улардан кучувват олади. Ўзи яратган ғоялар инсоннинг онги ва шуурини, тафаккури ва эътиқодини эгаллаб, унинг соҳибига айланади. Юксак ғоялар одамларни олижаноб мақсадлар сари етаклайди. Fояси етук, эътиқоди бутун, қадриятлари юксак инсонгина мардлик намуналарини кўрсата олади.

Ҳар бир халқнинг тарихи шу халқдан етишиб чиққан буюк сиймолар, мард қаҳрамонлар ва фидоий инсонлар тарихи асосида битилади. Халқимизнинг Широқ ва Тўмарис, Спитамен ва Муқанна, Темур Малик ва

Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур ва Бобур Мирзо каби мард фарзандлари

- буюк ғоя соҳибларидир.

Минг йиллар ўтса ҳам, улуғ аждодларимизнинг матонати ва қаҳрамонлиги халқнинг хотирасидан ўчмайди. Чунки улар юксак ғоялар - Ватан озодлиги, эл-юрт бахт-саодати, илму урфон ривожи йўлида жон фидо қилганлар. Аҳмад Яссавий бутун умрини ҳақ ишқида ўтказганида ҳам, Нажмиддин Кубро мўғул босқинчиларига қарши жанг қилганда ҳам улуғвор ғоялар уларга сабр-бардош ва матонат ато этган. Жордано Бруно жисму жонини эгаллаган буюк ғоя туфайли гулхан алангасида ҳам ўз эътиқодидан қайтмаган, Насимийни товонидан сўйсалар ҳам, ишқи илоҳий деб жон берган. Жаҳон тарихидан, жумладан халқимизнинг ўтмишидан ҳам, қайси соҳада бўлмасин, мардлик ва жасорат кўрсатиш учун инсонга албатта улуғвор ғоя керак эканига кўплаб мисоллар топилади.

Мафкуравий плюрализм (лот. Pluralis - хилма-хиллик, ранг-баранглик) - ижтимоий-сиёсий ҳаётда турли қатлам, гуруҳлар манфаатларини ифода этувчи ғоявий ранг-барангликни, қарашлар ва фикрлар хилма-хиллигини ифодалайди. Инсон ва жамият ҳаётида ғоялар ва мафкуралар хилма-хиллигининг намоён бўлиши ижтимоий-маънавий эҳтиёж ифодасидир.

Юнон файласуфлари Аристотель иккита инсон айнан бир хилда фикрламайди, уларнинг олам ҳақидаги тушунчалари, фикрлари хилма-хилдир деганда ҳақ эди. Дарҳақиқат, дунёдаги халқлар, миллатлар, мамлакатлар ва давлатлар ҳам бир-биридан фарқ қилади. Уларнинг диний эътиқоди, миллий маданияти, демакки менталитети, мақсадлари ва тараққиёт йўллари ҳам ранг- барангдир. Ана шу дунёдаги ҳар бир давлат, халқ ва миллат, жамиятнинг мақсад ва манфаатларини ўзига хос ғояси ва мафкураси мавжуд.

Муайян бир ғоя дастлаб бирон-бир шахснинг онгида пайдо бўлади. Айни пайтда у юксак ижтимоий мазмунга эга бўлгани, жамиятнинг тараққиёт йўлидаги эзгу интилишларини акс эттиргани боис умуминсоний ҳақиқатга айланади. Жаҳон тажрибасига назар ташласак, бутун дунё тараққиётига улкан таъсир кўрсатган назарий таълимот ва мафкураларни яратиш учун инсоният тарихининг турли даврларида улкан ақл-заковат, истеъдод ва терак тафаккур соҳиблари мислсиз заҳмат чекканини кўрамиз. Суқрот ва Платон, Конфуций ва Зардушт, Алишер Навоий ва Махатма Ганди каби буюк мутафаккирлар фаолияти бунинг яққол тасдиғидир.

Бунёдкорлик ғоялари юртни обод, халқ ҳаётини фаровон қилишдек олижаноб мақсадлар билан ажралиб туради. Улар инсоният цивилизацияга эришган даврлардан буён жамият ҳаётининг энг эзгу ғоялари сифатида яшаб келмоқда. Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбек том маънода бунёдкордир»,

деган сўзларида ҳам ана шу боқий ғояларнинг маъно-мазмуни ўз ифодасини топган. Бундай бунёдкорлик халқимизга ота-боболаридан меросдир.

Шарқда, жамият ривожи ва бунёдкорлик ғоялари хусусида Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Алишер Навоий қарашлари ўзига хос ўрин тутади. Улар асарларида олижаноб жамият, адолатли тузум ҳақидаги ўз фикр- мулоҳазаларини баён қилиб, ўз даври учун изчил таълимот яратди. У ҳар томонлама етук, барча аҳолини бахт-саодатга, илм-маърифатга олиб борувчи идеал жамоа ҳақидаги ғояларни олға сурди.

Миллий давлатчилик ғояси ва унинг халқлар тараққиётига ижобий таъсирини мустақил Ўзбекистон мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлик, минтақавий тинчлик, миллатлараро тотувлик борасида олиб бораётган сиёсати барқарорлик ҳукм суришига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Муайян тарихий даврларда баъзи мафкуралар давлат идеологияси даражасига кўтарилган. Замонлар ўтиши билан уларнинг айримлари ўз мавқеини йўқотган, лекин миллат маънавиятининг таркибий қисми сифатида сақланиб қолган. Халқ улардан қувват олган, маънавий озиқланган, улар орқали ўз қадриятларини сақлаган.

Инсоният тарихида ўз талаб-эҳтиёжларини бошқа халқлар ҳисобига қондириш истаги талончилик ва босқинчилик, буюк давлатчилик ва тажовузкор миллатчилик, фашизм ва экстремизм каби мафкураларни юзага келтирган. Бундай ғоялар халқлар бошига кўп кулфат ва мусибатлар солган.

Ўз тарихини асосан XIX асрдан бошлаган ана шундай мафкуралардан бири - синфий антогонизм ғояларини мутлақ-лаштирган ва ҳокимиятни қурол кучи билан эгаллаб олган собиқ коммунистик тузум мафкураси эди. Синфий кураш ғояси асосига қурилган ва миллионлаб кишилар тақдирида машъум из қолдирган бу мафкура жамиятни бир-бирига қарамаарши тарафларга ажратиб юборди. Синфий кураш чизиғи нафақат ижтимоий гуруҳ ва қатламлар орқали, ҳатто оилалар ва инсонлар руҳияти орқали ҳам ўтди. Оқибатда гражданлар урушига назарий пойдевор қўйилди. Инсон табиатига, унинг моҳияти ва руҳиятига зид бўлган биродаркушлик ҳолати вужудга келди. Ўғил отага, ука акага, дўст ўз биродарига қўл кўтариши ёқлаб чиқилди, рағбатлантирилди. Булар мардлик ва синфий онглилик намунаси деб талқин этилди. Натижада миллий қадриятлар топталди, миллионлаб кишилар ҳалок бўлди, бутун бошли халқлар ўз ватанидан бадарға қилинди.

Зўрлик асосига қурилган ва зиддиятли тизимга асос бўлган бу мафкура дунёнинг олтидан бир қисмини эгаллаган улкан салтанат ва социалистик лагерь ҳудудида етмиш йил ҳукм сурди. Охир-оқибат ўзининг ғайриинсоний ва

ғайримиллий моҳияти, мустабид табиати туфайли таназзулга юз тутди. Ўзи таянган давлатни ҳам ўзи билан бирга олиб кетди.

Бироқ, ғоявий кураш тобора янгинги қиёфага кирмоқда. Президентимиз Ислом Каримов ҳаққоний равишда таъкидлаганидек: «Кўп синовлар, азобу уқубатлар, хатолар, фожеалар, қатағонларни бошдан кечирган, асримиз поёнига етаётган инсоният янги аср бўсағасида турган бугунги кунда турли хил эски ва янги мафкураларнинг ўзаро кураши ҳар қачонгидан ҳам кўра шиддатли тус олмоқда. Ранг-баранг, баъзан бир-бирига зид дунёқарашлар, сиёсий, миллий, диний оқимлар, мазҳаб ва секталар ўртасидаги фикр талашувлари гоҳо баҳс- мунозара доирасидан чиқиб, қонли тўқнашувлар, оммавий қирғинларга сабаб бўлмоқда, одамлар бошига беҳисоб қайғу-кулфатлар солмоқда».



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   82


База данных защищена авторским правом ©uverenniy.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница