Ўзбекистон ре



страница6/82
Дата12.03.2020
Размер1.82 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82
, адолат ҳақидаги қарашлар жамиятнинг соғлом маънавий-ахлоқий руҳини сақлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилди. Бу ғоялар Ватан ва халқ манфаати йўлида фидойилик ва инсонпарварликни улуғлади. Улар миллий-маънавий қадриятлар сифатида халқимиз маданияти, адабиёти ва санъатида, жумладан, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Лутфий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Жалолиддин Румий, Мирзо Абдулқодир Бедиллар ижодида чуқур ўрин эгаллади.

Бу ғоялар ўзбек давлатчилигининг ривожланишида ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Амир Темурнинг «Темур тузуклари», Низом-улулкнинг

«Сиёсатнома» китобларида давлат идораси ва аҳли фуқарога муносабатда адолат, инсоф, диёнат, эл-юрт тинчлиги ва ободлиги бош ғоя сифатида илгари сурилди. Бу ғоялар Темурийлар давлати ғоявий тамойилларининг устувор йўналиши эди.

XVII-XIX асрларда умуммиллий манфаатлар ўрнига тор ва чекланган, шахсий ва сулолавий манфаатларнинг устун қўйилиши, жамият ҳаётида маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва илм-маърифатни ривожлантиришга етарлича эътибор берилмагани ўзбек давлатчилигининг таназзулга юз тутишига, мустақилликнинг қўлдан берилишига, Туркистонда мустамлакачилик тузуми ўрнатилиб, пировардида миллий давлатчиликнинг яна бир бор тугатилишига олиб келди. Шунга қарамасдан, чуқур тарихий илдизларга эга бўлган миллий ғоялар тамомила йўқ бўлиб кетмади. Аксинча,

мустамлакачилик шароитида улар миллий давлатчиликни тиклаш, миллат тараққиёти ва истиқболи учун кураш байроғи сифатида яна илгари сурилди.

Бу интилишлар XIX асрда маърифатпарварлик ғоялари билан чиққан Аҳмад Донишнинг илғор қарашларида, ХХ аср бошида юзага келган жадидчилик ҳаракатининг тараққийпарвар намоёндалари - Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон, Мунаввар Қори, Абдулла Авлоний ижоди ва фаолиятида яна ҳам кучайди. Жадидлар Туркистондаги халқларни бирлаштириш ва бутун ўлканинг миллий мустақиллиги учун кураш ғоясини илгари сурдилар. Туркистонда босқинчи қизил армия ва совет тузумига қарши кўтарилган истиқлолчилик ҳаракатининг мафкурачилари ҳам айнан жадидлар бўлдилар. Бироқ, мустабид совет тузуми бу ғояларга қарши ғайриинсоний мафкурани илгари суриб, халқ манфаатларини инкор этди. Бу утопик, ҳаёлий ғоялар реал ҳаёт талабларига жавоб бермас, халқнинг анъанавий турмуш тарзига, жамият тараққиёти қонунларига мутлақо зид эди. Улар миллий истиқлолни тан олмас, миллий қадриятларни топтар, диний эътиқодга қарши кураш асосига қурилган эди. Лекин, мустабид ҳукумат уларни халққа тан олдириш учун жон-жаҳд билан курашди. Бу сиёсат аёвсиз курашлар, таъқиб, тазйиқ ва зўравонликлардан иборат эди. Ўша йиллардаги машъум қатағонлар бу курашнинг фожеали намоён бўлиши эди.

Бу тузум ўлкамизда зўрлик билан ўрнатилгач, халқимиз унинг сиёсати ва мафкурасига қарши кураш олиб борди. Бу кураш шафқатсизлик билан бостирилгач эса, яширин тарзда давом этди. Ва ниҳоят, 1937 йилдаги оммавий қатағон бу тузум ва унинг мафкурасига, ғояларига қарши чиққан, умуммиллий манфаатларни ҳимоя қилган ҳар қандай «ўзгача фикрлайдиган» кишини «халқ душмани» деб эълон қилди. Улар баъзи миллий ғояларни илгари суриб, халқимиз манфаатларини ҳимоя қилганликлари учун уларни йўқ қилиб юборди.

Шундан кейингина, зўравонлик билан ўрнатилган бу ғоялар жамиятнинг

якка-ю ягона ва ҳукмрон мафкурасига айланди. Бутун оммавий ахборот воситалари - радио, матбуот, телевидение, маданият, санъат, адабиёт, ижтимоий фанлар шу мафкурани тарғиб қилиш ва сингдиришга хизмат қилди, давлат ташкилотлари унинг ҳукмронлигини куч ва зўрлик билан таъминлаб турдилар. Лекин бу ғоялар барибир халқ қалбидан чуқур жой ололмади, жамиятнинг ўз мафкурасига айланмади, халқимизнинг миллий ғоя ва асрий қадриятларини йўқ қила олмади. Халқимиз ҳаётида чуқур илдиз отган, унинг азалий орзуси бўлган миллий ғоялар ХХ аср 80-йиллар охирида давлатимиз раҳбари Ислом Каримов томонидан изчил ва жасорат билан яна кун тартибига қўйилди ва Ватанимиз озодлиги ҳамда мустақилликни қўлга киритишда муҳим омил бўлди. Улар мамлакатимизда мислсиз ўзгаришларни амалга ошириш, халқимиз ҳаёти ва тараққиётини белгилаб олишда умуминсоний қадриятлар

устуворлигига асосланган озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш каби олий мақсадларимиз ифодаси бўлиб келмоқда.

Мафкуранинг 1) фалсафий илдизлари ҳақида фикр юритганда, унинг барча илмларнинг отаси бўлган фалсафа фани хулосаларига асосланиши назарда тутилади. Бунга уйғониш даври ва ўрта асрларда миллий давлатчилигини тиклай бошлаган Европа халқларининг ҳар бири ўзига хос мафкурасини яратганини мисол келтириш мумкин. Мазкур мафкуралар Рим империяси парчалангандан кейин ўз давлатчилигига эга бўлган халқларнинг ўзига хос қадриятлари ва менталитети заминида вужудга келган миллий фалсафалар асосида шаклланди. Шу боис ўша даврдаги итальян, инглиз, француз фалсафаси ўзи мансуб бўлган жамиятни бирлаштиришга хизмат қилди. Шу билан бирга, бу миллий мактаблар заминида вужудга келган фалсафий таълимотлар, маърифий қарашлар инсоният маданияти хазинасига катта ҳисса бўлиб қўшилди.

Жамият ва цивилизациялар ривожига улкан таъсир кўрсатган назариялар, таълимотлар ва мафкуралар мавжуд. Зардушт, Сократ, Платон, Конфуций, Алишер Навоий, Махатма Ганди ва бошқаларнинг бунёдкор ғоялари тарихда ўчмас из қолдирган. Соҳибқирон Амир Темурнинг бунёдкорлик ғоялари ва фаолияти Шарқ маданиятининг гуркираб ривожланишига буюк ҳисса қўшди.

Кант, Гегель, Ницше каби мутафаккирлар номи билан шуҳрат топган немис фалсафаси хусусида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин. Жумладан, ҳақиқий миллий хусусиятларга эга бўлган Гегель фалсафаси Австрия империясидан ажралиб, мустақиллик йўлини тутган Прусс монархиясининг давлат мафкураси даражасига кўтарилган.

Мафкуранинг 2) дунёвий илдизлари маърифий дунёга хос сиёсий, иқтисодий, маданий муносабатлар мажмуидан иборатдир. Асрлар мобайнида инсоният босқичма-босқич дунёвийлик сари интилиб келди. Умумэътироф этилган тамойиллар ва қонун устуворлиги, сиёсий плюрализм, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби хусусиятлар дунёвий жамиятнинг асосини ташкил этади. Инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари, жумладан, виждон эркинлиги ҳам қонун йўли билан кафолатланади. Бундай жамият мафкураси «Дунёвийлик - даҳрийлик эмас» деган тушунча асосида ривожланади, яъни диннинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини асло инкор этмайди.

Мафкуранинг

Поделитесь с Вашими друзьями:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82


База данных защищена авторским правом ©uverenniy.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница