Ўзбекистон ре



страница5/82
Дата12.03.2020
Размер1.82 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82
2- Мавзу: Миллий ғоя ва мафкура ривожланишининг тарихий босқичлари
Режа:

1. Мифология, теология ва халқ маънавий-маданий қадриятларида миллий ғоя ва мафкуранинг ифодаланиши.

2.Миллий ғоя ва мафкуранинг ижтимоий -ғоявий асослари.

3.Марказий Осиёда ғояларнинг намоён бўлиши, уларнинг гуманистик моҳияти.

4.Советлар даврида миллий ғоя ва мафкура

5.Миллий мустақиллик ва миллий ғоя, мафкура фанининг бош мавзуси сифатида.

Таянч сўз ва иборалар:

Ғоя”, Миллий истиқлол ғояси”, Миллий ғоя”, Ғоя ва мафкуралар хилма-хиллиги”, Бунёдкор ғоялар , Стратегия, мафкура, мустабид тузум,

«коммунистик ғоя», », «ягона андозага», «ёвуз, тажаввузкор ғоялар», «миллий

ғоялар» ва «умумбашарий ғоялар», глобаллашув, ҳаракатлар стратегияси.

1. Жамият тараққиётининг муайян фикрлар, ғоялар, мафкуралар билан боғлиқлиги.

Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов

жамият мафкурасига шундай таъриф берган эди : «Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ- равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги кун ўртасида ўзига хос кўприк бўлишга қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан» (Асарлар, Т.7. 89-бет).

«Fоя» ва «мафкура» тушунчалари бир-бирига яқин бўлсада, уларни айнанлаштирмаслик керак. Сабаби:

Биринчидан, мафкура ғояга нисбатан мазмунан кенгроқ тушунчадир.

Иккинчидан, ҳар қандай мафкурада ижтимоий воқеликни сақлаб қолиш ёки ўзгартиришга қаратилганлик, яъни мақсадлар ботиний эмас, балки зоҳирий таркибда мавжуд бўлишини, мафкуранинг ўзагини ташкил этади.

Учинчидан, ҳар қандай ижтимоий ғоя фақат маълум бир мафкуравий қарашлар доирасидагина ўзининг уюштирувчилик, йўналтирувчилик салоҳиятини, жозибадорлик кучини намоён қила олиши мумкин.

Мафкуранинг назарий манбалари:

1. Мафкуранинг фалсафий илдизлари.

2. Мафкуранинг дунёвий илдизлари.

3. Мафкуранинг диний илдизлари ҳақида сўз юритиш мумкин.

Ижтимоий тараққиёт - ғоя ва мафкуралар тарихи сифатида. Инсоният тарихига халқлар ва давлатлар, миллатлар ва жамиятларни юксалишга етаклаган ёки уларни таназзул ва ҳалокатга маҳкум этган турли хил ғоялар таъсир ўтказиб келган. Чунки инсоният тараққиёти ёки таназзулига ғоя ва мафкура бевосита таъсир этади. Мафкуравий жараёнлар ижтимоий шароитлар билан бевосита алоқадорликда бўлади.

Миллий ғоя ва мафкура ўзида гуманизм талабларини, халқнинг ирода ва интилишларини акс эттирган тақдирда жамиятни бирлаштириб, унинг салоҳият ва имкониятларини тўла юзага чиқаришда беқиёс омил бўлади.

Масалан, ХХ асрда дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган японча тараққиёт моделини олайлик. Япон миллий мафкураси «миллий давлатчилик тизими» (кокутай) «фуқаролик бурчи», «япон руҳи», «тадбиркорлик»,

«умуммиллийлик», «фидойилик», «ватанпарварлик», «патернализм», «жамоага садоқат», «модернизация» каби ғоя ва тушунчаларга асосланиб, мамлакат эришган юксак натижаларда пойдевор бўлди.

Тарихда даврлар алмашинуви билан мафкуралар ҳам ўзгариб борган. Fоявий заифлик ва мафкуравий беқарорлик эса миллатнинг бирдамлиги, давлатнинг қудратига путур етказади, унинг тараққиётини орқага суриб юборади. Fоявий заифлик ва мафкуравий беқарорликнинг тарихда аччиқ сабоқлари қолган. Масалан, Македониялик Александр ва араб босқини, Чингизхон босқини, чор истилоси даврларида айрим ҳукмдорларнинг халқни бирлаштириб курашга сафарбар этмагани ўлкамизнинг қарамлик чангалига тушиб қолишига сабаб бўлди.

Мафкура ва ғоялар тарихий тараққиётда етакчи мавқелардан бирини эгаллайди. Инсониятнинг кўп минг йиллик ўтмиши буни яққол тасдиқлайди. Ер юзида дастлабки одамзод пайдо бўлиб, унинг уруғ, жамоа ёки халқ сифатида шаклланиши рўй берган дастлабки даврлардаёқ уларни бирлаштириб турадиган умумий ғоя ва мафкурага эҳтиёж туғилди. Биринчи президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: «Чунки, мафкура - жамиятда яшайдиган одамларнинг ҳаёт мазмунини, уларнинг интилишларини ўзида мужассамлаштиради»1.

Жамият тарихини ўрганиш шуни кўрсатадики, илк моддий ва маънавий маданият масканларининг кўпчилиги дастлаб Шарқда шаклланган ва бу инсониятнинг кейинги тараққиёти учун замин бўлиб хизмат қилган. Хусусан,

қадимги Миср, Вавилон, Турон, Эрон, Ҳиндистон ва Хитойда вужудга келган

1 Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ќаёт - пировард мақсадимиз. Т.8. -Т.: «Ўзбекистон», 2000.

490-бет.

цивилизациялар тарихда муҳим ўрин тутади. Қадимги Шарқ замини халқлари дунёда биринчилардан бўлиб ерга ишлов бердилар, табиатдан танлаб олиш йўли билан маданий ўсимликларнинг кўплаб навларини етиштирдилар. Улар мураккаб суғориш иншоотлари ва мосламаларини яратдилар, тарихга маълум бўлган биринчи сув тегирмонлари ва обжувозларни қурдилар, дастлабки уй ҳайвонларини қўлга ўргатдилар, ипак қурти боқиб, ундан табиий ипак олишни кашф этдилар. Ниҳоятда мураккаб меъморчилик санъатига асос солдилар, табиат кучлари қаршисида қанчалик сабр-тоқатли, иродали, ўткир фикрли, жисмонан бақувват ва руҳан енгилмас бўлишни жаҳонга намоён этдилар. Шу аснода хилма-хил ғояларни яратдилар, уларни амалга оширдилар.

Мафкуравий жараёнлар тарихий ва ижтимоий шартароит билан узвий алоқадор бўлиб, даврлар алмашуви билан янгилик томон ўзгаради.

Маълумки, миллий ғоя ва мафкуранинг тарихий шакллари ва кўринишлари халқимизнинг кўп минг йиллик ўтмиши даврида ривожланиб келди. Қадимги Хоразм, Суғдиёна ва Бақтрияда илк бор шаклланган, аждодларимиз томонидан бундан 2700 йил олдин яратилган дастлабки ёзма манба - «Авесто» китобида ҳам эзгулик ғоялари илгари сурилган. (2001 йили ЮНЕСКО ҳамкорлигида 2700 йиллиги кенг нишонланди). Яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги азалий кураш акс эттирилган. Зардўштийликнинг эзгулик ва инсонпарварлик ҳақидаги қарашлари минтақамизга ислом дини кириб

келгунга қадар асосий ғоялар эди2. Шунингдек, туркий халқлар ўртасидаги Кўк

тангрисига (осмон ва қуёшга) сиғиниш (шаманизм) ва буддизм (буддавийлик)

ҳам диний эътиқод сифатида зардуштийлик билан ёнма-ён яшаб келди.

Зардуштийлик минтақада илк бор шаклланган дастлабки давлат бирлашмалари: Хоразм, Суғдиёна ва Бақтрияда давлат дини даражасига кўтарилди ва расмий мафкура вазифасини ҳам бажарди. Кушон даврига келиб зардуштийлик билан бир қаторда, буддавийлик ҳам давлат дини вазифасини ўтай бошлади.

Аммо, Туроннинг вақтиақти билан босқинчилар ҳужумига учраб туриши жамиятдаги барқарорликни издан чиқарар эди. Милоддан аввалги VI- IV асрларда Аҳмоний шоҳлари, 329-327 йилларда Александр Македонскийнинг босқинчилик юришлари минтақада мавжуд бўлган мустақил давлатчиликка маълум муддатга чек қўйилишига сабаб бўлди. Халқимиз ўз мустақиллигини қайта тиклаш учун душманга қарши йиллар давомида кураш олиб борди. Мустақиллик ғоялари, ўз миллий давлатчилигини тиклаш учун кураш халқимизнинг ўша пайтдаги орзу-умидлари, таъбир жоиз бўлса, унинг ғоя ва мафкурасини ташкил қилди. Уларга асосланган халқимиз Кушон подшолиги ва

Буюк Турк Хоқонлиги каби улкан салтанатларга асос солдилар.
2 Тохир Карим. Муқаддас «Авесто» изидан. -Т.: «ЧЎлпон», 2000. 176-бет.

Бироқ, тарихий жараён ўзгариши билан минтақада мустақил давлатчиликка яна вақтинча чек қўйишга тўғри келди. VII асрнинг охири - VIII асрнинг бошларида араб босқинчилари Туронни босиб олдилар. Бунда истило ва истибдодга қарши кураш ғоялари ягона мақсад йўлида, масалан, Турон заминни араб истилочиларидан озод қилиш учун жангларда бирлаштирувчи ғоя бўлди. Муқанна қўзғолони ва унинг озодлик учун кураш ғоялари истиқлолчиларига қарши курашда мафкура вазифасини бажарди.

Мовароуннаҳрда ислом динининг тарқалиши халқнинг ягона маслакка бирлаштиришдек тарихий вазифани бажарди. IX-XII асрларда сомонийлар, қорахонийлар, ғазнавийлар, салжуқийлар, хоразмшоҳлар сулолари томонидан минтақада асос солинган давлатлар нафақат ўзбек халқи, балки жаҳон халқлари тарихида ҳам чуқур из қолдирди. Муҳаммад Хоразмий, Абу Наср Форобий, Аҳмад Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби алломаларнинг ўлмас асарлари жаҳон фанини бойитди. Мутасаввуфлар: Хожа Юсуф Fамадоний, Аҳмад Яссавий, Абдулхолиқ Fиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро; муҳаддислар: Имом Бухорий, Имом Термизийларнинг таълимотида акс этган комил инсон ғоялари

Поделитесь с Вашими друзьями:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82


База данных защищена авторским правом ©uverenniy.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница