Ўзбекистон ре



страница4/82
Дата12.03.2020
Размер1.82 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82
истонни ривожлантириш стратегияси фани ўрганишнинг объекти аввало, Ўзбекистоннинг ўзига хос табиий, ижтимоий- иқтисодий, сиёсий, миллийаданий ривожланиш хусусиятларини, қадриятларини ўзида қамраб олади ва унга асосланади. Шунингдек, унинг бунда халқнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, тили, маданияти, миллий- маданий мероси, унга одамларнинг муносабати, ишонч ва эътиқодлари, онг ва тафаккури, дунёқараши билан боғлиқ мақсадларини жамият ҳаётида намоён бўлишини таҳлил этиш ҳам муҳимдир.

Шунингдек, фаннинг объектини Ўзбекистон танлаган тараққиёт йўли ва миллий ривожланишнинг миллий-маънавий негизлари ва умумбашарий тамойиллар ташкил этади.

Миллий ғоя асосан дунё халқлари тажрибаси ва ютуқларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш янги йўналиши моделининг миллий-назарий асосларидир. Негаки, Ўзбекистон халқининг ўзига хос шундай миллийаданий мероси ва қадриятлари мавжудки, мамлакатда яшаётган ҳар бир фуқаро, оила, халқ ва миллат уни ўз ҳаётининг барча жабҳаларидан чуқур ўрин олиши муҳим. Демак, фаннинг мақсад ва вазифалари умуминсоний қадриятлар устуворлиги тамойилига тўла тўкис мос келиши, демократик эркинликлар ва инсон ҳуқуқларини сақлашга доир халқаро андозаларга ҳамоҳанглиги билан ҳам инсоният тарихидаги кўпгина миллий ғоялардан фарқ қилади.

Миллий ғоя муайян тушунчаларга асосланади. Улар турли хил бўлиб, жамиятда шаклланган ва мавжуд бўлган фикрлар хилма-хиллиги билан кишиларнинг ўзаро ижтимоий муносабатлари асосида амалий ҳатти-ҳаракати орқали намоён бўлади.

«Миллий ғоя ва истиқлол мафкураси ҳақида гап борар экан, деб таъкидлайди Биринчи Президентимиз Ислом Каримов, - биз ниҳоятда кенг қамровли, мураккаб, серқирра, инсоният тарихида аниқ ва мукаммал ифодаси, тугал намунаси ҳали-ҳануз яратилмаган тушунчаларни ўзимизга тасаввур қилишимиз керак, деб ўйлайман. Бу тушунчалар Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигикаби юксак ғояларнинг маъно-мазмунини теран англаб етишга хизмат қилади»[Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз маъсулмиз. Т.9. .: «Ўзбекистон», 2001, 221-222 б.]. Бинобарин, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунчалари ва қонунларини ўрганиш нисбийлик хусусиятига эгадир.

Миллий истиқлол ғоясини ўрганишда қуйидаги тушунчаларни ҳисобга олиш зарур:

- турли жамиятлар, халқлар ҳаёти, миллийаданий қадриятлари, мақсадлари билан боғлиқ бўлган турли хил маъно-мазмунга эга умумий тушунчалар: «ғоя», «мафкура», «ғоянинг турли хил кўринишлари», «бунёдкор ғоялар» ва «ёвуз, тажаввузкор ғоялар», «миллий ғоялар» ва «умумбашарий ғоялар»;

- жамиятнинг сиёсий ҳаёти, турли хил жамоат бирлашмалари фаолияти билан боғлиқ мақсад ва интилишларни ифода этадиган турли-хил сиёсий мафкуралар кўринишлари;

- Ўзбекистон халқи ҳаёти билан боғлиқ бўлган, уни ўзида акс эттирадиган ва унга хизмат қиладиган «миллий истиқлол ғояси», «миллий истиқлол

ғоясининг маънавий негизлари», «миллий ривожланиш ғояси», «миллий истиқлол мафкураси», «миллий истиқлол ғоясининг асосий ғоялари», «миллий истиқлол ғоясининг бош ғояси», «миллий истиқлол ғоясининг умумбашарий тамойиллари» в.б. тушунчалар.

Миллий истиқлол ғояси билан боғлиқ тушунчаларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки у асосан Ўзбекистон халқи ижтимоий, ҳаёт соҳалари ривожи билан, унинг миллий-маданий мероси, урф-одатлари, қадриятлари, тили, маданияти, тарихи, фалсафаси, диний руҳияти билан узвий боғлиқ. Миллий истиқлол ғояси миллийликни, миллий ривожланиш хусусиятларини эътироф этади ва унга ҳурмат билан қарайди. Миллий истиқлол ғояси «синфийлик», «партиявийлик» тамойилларига асосланмайди. Бошқа мамлакат халқлари ҳаётига ўз ғояларини сингдиришни даъво қилмайди. Бу билан у «коммунистик ғоядан» тубдан фарқ қилади. Миллий истиқлол ғояси Ўзбекистон Республикаси номини олган ўзбек халқи, миллатининг миллий- маданий меросига таянган ҳолда бошқа халқлар маданияти, мақсад ва интилишлари билан ўзаро муштарак тарзда мамлакат равнақининг маънавий- руҳий, фалсафий омили сифатида хизмат қилади.

Миллий истиқлол ғоясини ўрганишни тақоза этадиган умумий ва ўзига хос қонуниятлар мавжуд. Умумий қонуниятлар турли халқлар, мамлакатлар, жамиятлар ҳаётида амал қиладиган умумий асосга эга бўлган ички зарурий боғланишлар бўлиб, у жамият ва мафкуралар (ғоялар) нинг бир-бирлари билан узвий боғлиқлиги қонунидир. Жамият мафкурасиз, мақсадсиз яшай олмайди. Демак, б ири н чид ан мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса, одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар. Иккинчид ан , қаердаки мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши ҳам тайин. Буни исботи учун хоҳ тарихдан, хоҳ замонамиздан кўплаб мисоллар келтириш қийин эмас. [Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. -Т.: «Ўзбекистон», 1999, 84-85 б.] У жамият олдидаги мақсадлар, уни амалга ошириш воситаларидир.

Миллий истиқлол ғоясининг тушунчалари билан бир қаторда унинг намоён бўлиш қонунлари ҳам мавжуд. Булар:

- Турли халқлар, турли жамиятлар мавжуд. Уларнинг мақсадлари ҳам ривожланиш йўллари ҳам турли хил. Яъни ривожланишнинг, ижтимоий тараққиётнинг хилма-хиллиги қонуни орқали намоён бўлади;

- Дунёнинг мафкуравий манзараси турли хил мақсадлар, турли-хил манфаатлар, қарашлар билан боғлиқ ҳолда намоён бўлган ва бўлиб қолмоқда. Бу эзгу ғоялар билан бирга ёвуз ғояларнинг ҳам яшовчанлигини, «дунёда мафкура соҳасида курашнинг» давом этиб келаётганлигининг асосида ётган ўзига хос жиҳатидир. Лекин, ҳар бир халқнинг ўзига хос маънавий руҳияти,

мероси, қадриятлари билан боғлиқ ғояси ҳам мавжуд. Уни инкор этиб бўлмайди. Уни англамаслик у билан боғлиқ бўлган турмуш тарзини, маданиятидаги хусусиятларини, тарихини, тилини, миллий-маданий ривожланиш қонуниятларини эътироф этмасликка олиб келади. Бу охир- оқибатда шу халқни ёки мамлакатнинг «ўзлигини» тан олмасликка сабаб бўладиган йўлдир. - Глобаллашув жараёни, унинг миллий ғояда таъсир этиши ҳам ўзига хос умумий қонуниятдир. Бу жараён турли мамлакатлар, халқлар ҳаётида уларнинг бир-бирига боғлиқлигини, ўзаро таъсирини оширади, маънавий, ғоявий ҳаётида акс этмасдан қолмайди. Миллий истиқлол ғояси тўғрисида фикр юритганда, унинг Ўзбекистон жамияти, ўзбек халқи ҳаёти, турмуш тарзи, тарихи, маданияти, миллий-маданий мероси ва қадриятлари билан боғлиқ бўлган, ҳамда миллий ғоясида акс этадиган, ўзига хос қонуниятлари ҳам мавжуд. Бу қонуният миллий истиқлол ғоясининг мазмуни, мақсади ва хусусияти нуқтаи назаридан қараганда алоҳида, устувор аҳамиятга эга. Чунки, бу қонуниятни ҳисобга олиш ўзбек халқининг, миллатнинг келажаги билан ўзлигини сақлаб қолиш ҳамда ўз негизида ривожланишини, дунёда ўзига хос ўринга эга бўлишни эътироф этиш билан боғлиқ. Тарихан ёндошганда бу соҳада «турли ғоялар», «мафкуралар» ана шу муҳим қонуниятларга зид бўлган ҳолатларни ҳам кузатилишини кўрсатади. Ўзбек халқини тилидан, маданиятидан, тарихидан ажратиб қўйишга бўлган уринишлар бунга мисолдир. Чунки, ёт ва бегона ғоялар халқнинг турмуш тарзи, миллийаданий қадриятларидан ажратиб қўйиш орқали уни заифлаштиришга ва ўз иродасига бўйсиндиришга ҳаракат қилган. Ёт ва бегона ғоялар кириб келиши оқибатида баъзи халқларнинг миллат сифатида ривожига ўзининг салбий таъсирини ўтказган. Шунинг учун ҳам миллий истиқлол ғоясига таяниш ва унга амал қилиш Ўзбекистон халқининг ўзлигини сақлаб қолиш ва ўзига хос ва мос ривожланиш эҳтиёжи сифатида намоён бўлади. Демак, миллий истиқлол ғоясининг қонуниятлари ҳар бир халқ учун миллий ўзига хослигини замон ютуқлари билан боғлашнинг нафақат кафолати, балки ривожланиш стратегияси ҳамдир.

Миллий ғоянинг амал қилиш тамойилларининг ўзига хос тарзда намоён бўлиши жамиятнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ғоявий жиҳатларини белгилаш билан боғлиқ. Шу нуқтаи назардан миллий истиқлол ғоясининг тамойиллари бир-бири билан узвий диалектик алоқадорликда дейиш мумкин. Улар ўз навбатида миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги талабларига мос келиши билан узвий боғлиқ. Миллий истиқлол ғоясида инсонпарварлик, инсон қадр-қиммати, шаъни ва ор-номуси, ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда манфаатларининг устуворлиги тамойилига таянади. Унда инсоннинг ҳаёти олий қадриятдир. Бу тамойил ўткинчи характерга эга бўлмай,

балки Ўзбекистоннинг демократик ривожланиш истиқболини ўзида мужассам этади. Бунда миллий ғоянинг инсонпарварлик ва демократик тамойиллари инсон ва жамият манфаатлари уйғунлигини белгилаб берувчи таянч нуқта ва жипслаштирувчи омил вазифасини ўтайди. Демак, миллий истиқлол ғояси муҳим икки бир-бири билан боғлиқ негизга таянади. Бу б и р то мо нд ан , Ўзбекистон халқининг тарихи, турмуш тарзи, урф-одат, анъаналари, маданияти билан боғлиқ миллий-маданий мероси бўлиб, бу унинг асоси, бош негизи, таянчи ҳисобланади. Икки нчи си , дунё халқлари эътироф этиб, фақат эзгуликка, бунёдкорлик ишларига, ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатликка хизмат қилиб келаётган умуминсоний тамойиллардир. Шу маънода миллий истиқлол ғояси умумбашарий қадриятларни эътироф этади. Миллий қадриятларга содиқлик - миллий ғоянинг таянч негизларидан биридир. Бу тамойил Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг ўз миллий қадриятларини асраб- авайлаш, келажак авлодларга етказиши учун тўла имкониятлар яратилишини ифодалайди. Ўтмишдан қолган буюк маданий бойликларимиз, мумтоз қадриятларни ҳурмат қилиш, уларни ижодий жиҳатдан ўрганиш - бу тамойилнинг асосий жиҳатидир. Лекин у нарсани умумқонуният сифатида ҳисобга олиш керакки, умумбашарий қадриятлар аввало миллий- маънавий негизда шаклланади. Халқ, миллатнинг руҳияти, унинг миллий- маданий мероси орқали унинг ҳаётида, мақсад ва орзуларида, жамият қурилишида ўзининг аниқ ифодасини топади. Ижтимоий тараққиёт натижасида у ёки бу халқларга хос бўлган миллий-маънавий қадриятлардаги умуминсоний моҳияти дунё халқлари ривожи учун умумбашарий қадрият сифатида хизмат қилади. Улар бир-бирини бойитади айни пайтда ўзаро муштаракликка эга эканлиги билан ҳам ажралиб туради.

Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси билан барча фанлар, хусусан фалсафа, ижтимоий гуманитар, иқтисод, ижтимоий-сиёсий фанлар узвий боғлиқ. Бу фанларнинг қандай ғояга асосланиши, уларни ўқитиш асосида ёшлар онги ва ишончига, қалбига қандай ғоялар сингдирилиши ҳар қандай жамият учун ҳам зарурий шартдир. Айниқса, мустабид тузум даврида бу фанларни ўта мафкуралаштириб, халқлар, мамлакатлар ва миллатлар тақдирига, унинг ривожланиш йўли, миллийаданий меросига, қадриятларига ҳам «синфий» манфаатлар «коммунистик ғоя» талабларидан келиб чиқиб ёндашилганлигини аниқ ҳисобга олиш керак. Натижада Ўзбекистон халқи ҳаёти, тарихи «ўзга халқлар тарихи»ни ўрганишдан иборат бўлиб қолганди. Ёки миллий маданият, қадриятлар ўрнида «сохта байналмилаллаштирилган», моҳиятан миллийликни эътироф этмайдиган, миллий қадриятлардан бегона

«шаклан миллий, мазмунан социалистик» бўлган тамойилга бўйсундирилган эди. Бутун таълим ва тарбия, фан ва илмий муассасалар, маданий-маърифий

ишлар, адабиёт ва санъат, ижод учун «социалистик реализм» муҳим мезонга айланган, тўғрироғи айлантирилган эди. Шунга жавоб бериш ва шунга амал қилиниши шарт эди. Бу барча ижтимоийуманитар фанларнинг ягона қолипга солинишига «ягона коммунистик ғоя ва мафкура»нинг тарғиботчисига айланишига олиб келди. Оқибатда ижтимоий-сиёсий фанлар «ривожланишдан»

«тўхтади». Фанларнинг эркин ривожланмаслиги оқибатида уларнинг самараси тушиб, тескари «натижа» берганлиги маълум.

Бугун ушбу фаннинг бошқа фанлар билан муносабати тўғрисида фикр юритилганда аввало уни «коммунистик ғоя тамойилларидан туб фарқини ҳисобга олиш» муҳим аҳамиятга эга. Айни пайтда «фикрлар хилма-хиллиги»,

«ғоялар хилма хиллиги» тамойилига асосланишни, халқнинг миллийаданий мероси ва қадриятларига таяниши ҳамда умумбашарий тамойилларни эътироф этиш қоидаси фанларнинг ривожи учун кенг имконият беради. Иккин чи дан ҳар бир фан йўналишлари оҳалари) орқали миллий истиқлол ғояси негизларини билиб олиш мумкин. Масалан, миллий ғояснинг тарихий негизларини - тарих орқали, фалсафий жиҳатларини фалсафа, иқтисодий асосларини - иқтисод, диний асосларини диншунослик, адабиёт ва санъат билан боғлиқ томонларини ўрганиш орқали миллий ғоя кишиларнинг ишонч ва эътиқодига айланиб боради. Бошқа фанлар ҳам ўз предмети мақсад ва вазифалари билан шу муштарак мақсадга хизмат қилиши табиий.

Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини алоҳида фан сифатида ўрганиш эса унинг ўзига хос хусусиятларини, ишонч ва эътиқодга айланиш билан боғлиқ қонуниятларининг мавжудлигини англатади. Уни алоҳида ўрганиш юқорида қайд этилган фанларнинг бевосита вазифасига кирмайди. Шу маънода, миллий истиқлол ғояси билан боғлиқ бўлган қонуниятларни ўрганиш, унинг ўзига хос жиҳатларини билиш Ўзбекистон халқлари ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. У қуйидаги йўналишларда ўзининг аниқ ифодасини топади.

- Миллий ғоя Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига Ўзбекистон халқлари, ўзбек халқи ҳаёти, маънавий-руҳий, маданий мероси, миллий-маънавий қадриятлари билан яқиндан таништиради, унинг мазмун ва моҳиятини англашга ундайди. Бу уларни миллий-маънавий негизларига таянган ҳолда ривожланиш, уни қадрлаш туйғуларини шакллантиради ва мустаҳкамлайди;

- Миллий ғоя тамойилларининг ҳар бир фуқаронинг ишонч ва эътиқодига айланиши, кишиларнинг ҳатти-ҳаракати ва фаолияти орқали уларнинг мамлакат олдида турган мақсадларни биргаликда амалга ошириш учун уларни муштарак мақсадлар атрофида жипслаштиради, маънавий-руҳий кучувват беради.

- Ёт, зарарли, бегона ғояларнинг таъсиридан сақлайди, ғоявий иммунитетни оширади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек, «фикрга қарши фикр билан, ғояга қарши ғоя билан, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан» курашишни талаб этади. Чунки, ўзининг фикри, ғояси бўлмаган одам ёт ва бегона, ёвуз ғояларга қарши кураша олмайди;

- Миллий ғоясни ўрганиш орқали инсон турли хил ғоявий таъсирларнинг мақсад ва муддаоларини бир-биридан фарқлай олади. Фуқароларда хусусан ёшларнинг тарихий хотираси, миллий ўзлигини англаши миллий-маънавий қадриятларга бўлган соғлом муҳитни шакллантиради ва уни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялайди.

- Миллий ғояни ўрганиш, миллий ғурур, авлодларга муносиб ворислар бўлиш, улар билан фахрланиш ва уларга ўхшаб ўз Ватанининг равнақига муносиб ҳисса қўшиш билан боғлиқдир. Ҳозирги замон илм-фан ютуқларини эгаллаш, фан ва технологияларни ўзлаштиришга даъват этади. Ватанпарварлик туйғуларини оширади. Ўз халқига ва миллатига бўлган садоқатини мустаҳкамлайди. Келажак авлодлар олдидаги маъсулиятни оширади. Ўзбекистонни озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётга эга бўлган мустақил мамлакат сифатида дунё ҳамжамиятида ўзига хос ўринга ва нуфузга эга бўлиш учун фидойилик билан меҳнат қилишга хизмат қилади.

Мамлакатда фуқаролик жамияти қурилишида унинг аҳамияти доимо ошиб боради. Чунки, дунёда турли хил ғоялар, турли хил мақсадлар мавжуд бўлар экан, миллий истиқлол ғояси тизим сифатида амал қилиши керак. Шунда Ўзбекистон ўзининг тадрижий ривожига эга бўлади. Миллий ғоя ҳаёт ўзгаришлари билан боғлиқ ҳолда доимо янги-янги муаммоларга дуч келиши мумкин. Ҳар бир давр, замон ва макон ўзгаришлари, унга бўлган ишонч ва эътиқод заруратини доимо сақлаб қолади. Фақат уни янги шароитда янгича ёндашув, янгича технологияларни жорий этиш асосидагина одамлар онги ва тафаккури, ишонч ва эътиқоди билан боғлиқ маънавий-руҳий оламининг негизи

бўлган миллий истиқлол ғояси узлуксиз равишда мустақилликни мустаҳкамлашга ва ривожлантиришга шарт-шароит яратади.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82


База данных защищена авторским правом ©uverenniy.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница