Ўзбекистон ре



страница3/82
Дата12.03.2020
Размер1.82 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82
Фанни ўқитишнинг вазифалари

- миллий ғоя ва мафкура ривожланишининг тарихий босқичлари ва унинг назарий концептуал асослари;

- миллий мафкурада миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги, ғоялар хилма-хиллиги ва мафкуравий жараёнларнинг ижтимоий тараққиётга таъсири;

- Ўзбекистонни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси миллий тараққиётнинг ғоявий асоси эканлиги;

- глобаллашув даврида ахборот макони ва ғоявий мафкуравий курашлар;

- миллий ғояга дахлдорлик ҳисси барқарор тараққиёт омили эканлиги;

- миллий ғоя тарғиботида инновацион технологиялардан фойдаланиш ҳақида илмий назарий билим беришдан иборат.

Мазкур тавсияларга амал қилиш ушбу фаннинг моҳияти, мазмуни, асосий қоидалари, тушунчалари, тамойил ва хусусиятларини атрофлича очиб беришга хизмат қилади. Бу фаннинг асосларини ўргатишда фақат ана шулар билан чегараланиб қолмасдан, ушбу жиддий ва эзгу ишга ҳар бир ўқитувчи алоҳида куйинчаклик ва масъулият билан ёндашади деб ўйлаймиз.

Миллий ғоя ўз - ўзидан инсоннинг онгига, тафаккурига сингиб, ишонч ва эътиқодига айланиб қолмайди. Бунга ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида эришиб боради. Унинг қандай даражада одамларнинг ишонч ва эътиқодидан, турмуш ҳаётидан жой олиши бир қатор омилларга боғлиқ. Демак, унда ҳам муайян қонуниятлар амал қилади.

Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси нинг фан сифатида ўқитилиши, унинг ўзига хос предмети, объекти, мақсад ва вазифалари

мавжудлигини англатадининг ҳам ўзига хос мавзулари, тушунчалари, қонун

ва категориялари мавжуд. Икки н чид ан,

унинг барча бошқа фанлар қатори ўз

предмети, объекти ва мақсад ҳамда вазифалари бор. Аввало, ҳар бир фан олдида қўйиладиган умумий талаблар миллий истиқлол ғоясига ҳам бевосита дахлдор. Айни пайтда миллий ғоянинг жамият, халқ миллий маданияти негизлари асосида шаклланиш, ишонч ва эътиқодга айланиши билан боғлиқ ўзига хос хусусиятлари мавжудлигини ҳам ҳисобга олиш керак. Бунда ҳар бир инсон ёки шахснинг индивидуал хусусиятлари, унинг ўзига хос дунёқараши, шунга мос тафаккур ва ҳаёт тарзи, миллий онг, ўзлигини англаганлиги даражаси алоҳида ўринга эга. Миллий анъаналарга, тарихи, она тили, маданиятига бўлган муносабатда шаклланган ва мустаҳкамланган қалбдаги руҳияти, эътиқоди, садоқати билан Ватанпарварлик ва миллатпарварлик туйғулари ўзининг ва миллатининг шаъни, қадр-қимматини ҳурмат қилишда намоён бўлади. Шунингдек, ҳар бир инсонда умуминсоний қадриятлар бошқа халқлар ва миллатларнинг маданий ютуқларига ҳам ўзаро манфаатдорлик ҳамда миллий тараққиётида уни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан қараш, баҳолаш кўникмалари, саъй ҳаракатлари орқали ўз ифодасини топади. Ушбу фаннинг предметини миллий маданий мерос ва умуминсоний қадриятларнинг ўзаро муносабати миллий истиқлол ғоясини халқнинг ишонч ва эътиқодига айланиши «ғоя» ва «мафкура» тушунчалари, уларнинг халқлар, миллатлар ва

давлатлар тақдирига таъсирини ўрганиш ташкил этади. Фанининг предметини фақат «ғоя ва мафкура» тушунчаларидан иборат деб қабул қилиш ушбу фанни тор доирада тушунишга олиб келади. Бу фаннинг предметини ҳозирги замондаги мафкуравий жараёнлар, унинг маъно-мазмунидаги ўзига хос жиҳатлари таъсир этиш қонуниятлари, маълум бир маконда ва даврда намоён бўлиш хусусиятлари, уни кўп миллатли давлатимиз фуқаролари онги ва қалбига сингдириш йўллари ҳамда услубларини аниқлаш ҳам ташкил этади.

Бу жараён, биринчидан, фан талаблари асосида, муайян андоза, тартиб ва қоидаларга, билим ва тажриба тизимига шунчаки тушавермаслиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Унинг ана шундай хусусиятга эга бўлиши миллий истиқлол ғояси кишиларнинг онг ва тафаккури, дунёқараши, мақсад ва интилишлари миллий-маънавий меросга муносабатнинг ишонч ва эътиқодлари орқали жамият ҳаётида намоён бўлиш хусусиятлари билан боғлиқ;

Икки нчид ан , миллий ғоянинг шаклланиши кишилар (халқ, миллат, авлодлар) амалий фаолиятида ҳамда ўзаро муносабатларида ишонч ва эътиқодга айланишининг намоён бўлиши «бир чизиқли», ягона тартиб, меъёрларга осонликча тушавермайди. Айни пайтда фуқаролар, турли ижтимоий гуруҳлар ёки қатламлар, миллат ва элатларни ўзаро муштарак мақсадлар, ғоялар бирлаштириб турмас экан, улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, тотувлик ҳам бўлмайди. Шунинг учун ҳам, ушбу фаннинг предмети умуман, ҳар қандай ғояларнинг шаклланиши унинг жамият ҳаётига таъсирини эмас, Ўзбекистоннинг миллий истиқлол ғоясининг шаклланиши, мамлакатда кенг жамоатчиликнинг ишончи ва эътиқодига айланиши унинг миллийаданий негизларини кенг жамоатчиликнинг онг ва таффакурига, интилишлари, хулқ атвори, кўникмаларига айланиши, ҳамда ижтимоий ҳаёт, меҳнат фаолиятида намоён бўлиш шарт-шароитларини, омилларини, қонуниятларининг, илмий- назарий асосларини ўрганишдир.

Миллий истиқлол ғояси - мустақилликни қўлга киритиш, уни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида ўзига хос ва мос тарзда ўз нуфузига эга бўлишига ундайдиган, халқни, миллатни жипслаштириб турадиган мақсадлар, манфаатлар мажмуидир.

Миллий ғоя: Ўзбек

Поделитесь с Вашими друзьями:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82


База данных защищена авторским правом ©uverenniy.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница