Ўзбекистон ре



страница2/82
Дата12.03.2020
Размер1.82 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82


Тақризчилар:

Н.Ф.Сайдалиходжаева Низомий номидаги ТДПУ Миллий ғоя ва маънавият асослари” кафедраси доценти

«Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси фанидан ўқув- услубий мажмуа Ижтиомий фанларкафедраси йиғилишида муҳокама қилинган ва тавсия этилган (2017 йил даги -сонли баённома)
Кафедра мудири М.Примов
«Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси фанидан ўқув- услубий мажмуа Молия-иқтисод” факультети илмий-услубий кенгашида муҳокама этилган ҳамда нашрга тавсия этилган (2017 йил

даги -сонли баённома)
Факультет декани Д.Рустамов

Келишилди:
Ўқув-услубий бўлими бошлиғи У.Якубов
Ўқув ишлари бўйича проректор И.Қузиев


«Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанидан Ўқув услубий мажмуа Тошкент молия институти Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (2017 йил даги онли баённома).






Кириш

1

Ўқув материаллар и

5-173


1.1

Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси

фанининг предмети, мақсади ва вазифалари

5-17


1.2

Миллий ғоя ва мафкура ривожланишининг тарихий

босқичлари

18-39

1.3

Миллий ғоянинг назарий концептуал асослари

40-44


1.4

Жамият мафкурасида миллий ва умуминсоний қадриятлар

уйғунлиги

45-82


1.5

Ғоялар хилма-хиллиги ва мафкуравий жараёнларнинг

ижтимоий тараққиётга таъсири

83-98


1.6

Ўзбекистонни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси

миллий тараққиёт асоси

99-106


1.7

Глобаллашув даврида ахборот макони ва ғоявий мафкуравий

курашлар

107-124

1.8

Миллий ғояга дахлдорлик ҳисси барқарор тараққиёт омили

125-145

1.9

Миллий ғоя тарғиботининг инновацион технологиялари

146-173

2

Амалий машғулотлар материаллари

174-229

3

Мустақил таълим машғулотлари

230-243

4

Глоссарий

244-264

5

Иловалар

265-370

5.1

Фан дастури;

265-275

5.2

Ишчи фан дастури;

276-281

5.3

Тарқатма материаллар;

282-358

5.4

Тестлар;

359-370

ЎУМнинг электрон варианти.


3

КИРИШ

Инсоният тарихий тараққиётнинг цивилизациялашган даври тажрибаси бирон-бир жамиятнинг эзгу ғояларсиз ва соғлом мафкурасиз ривожлана олмаслигини тасдиқламоқда. Мустақилликка эришган мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ўзбек халқи ҳам ўз олдига озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш каби буюк эзгу мақсадларни қўйди. Ана шу эзгу мақсадларни амалга ошириш, мамлакатимизда демократик тамойилларга асосланган жамиятни барпо этишда, бизга ёт ва бегона мафкуралар тажовузига қарши тура оладиган, ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш, ғоявий бўшлиқ бўлишига йўл қўймаслик ва ниҳоят, юртнинг юксак тараққиётини таъминлаш - миллий истиқлол ғоясини шакллантириш эҳтиёжини юзага келтирди.

Мустақиллик туфайли Ўзбекистон халқи ўзининг миллий-маънавий янгиланишда миллий истиқлол ғоясига таянишга алоҳида эътибор берди. Мустабид тузум даврида амал қилиб келинган, халқимизнинг миллий-маънавий руҳиятига тамомила зид бўлган «коммунистик ғоя»дан воз кечилди. Ўзбекистон халқи ўз миллий ғояси негизларига таянган ҳолда ривожланиш йўлини танлади.

Миллий истиқлол ғояси Ўзбекистон халқи ҳаёти, мамлакат олдида қўйган эркин ва фаровон ҳаёт, озод ва обод Ватан қуриш, мақсадларини амалга ошириш учун маънавий-руҳий кучувват манбаи ҳисобланади. Халқимизни бирлаштириб турадиган, миллий-маънавий қадриятларимизни тиклаб, унга таянган ҳолда Ўзбекистонда демократик, адолатли фуқаролик жамиятини қуриш учун илмий-назарий асос бўлиб хизмат қилади. Мустақилликни мустаҳкамлаш учун халқимизни бирлаштирадиган, унинг асрий эзгу мақсадлари бўлган «Келажаги буюк давлат»ни барпо этиш ҳар бир шахснинг ҳаётий манфаатларини ўзида мужассам этадиган миллий ғоя ва мафкурани яратиш ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётимизнинг муҳим шартига айланмоқда.

Ўқув услубий мажмуа 230000- Молия, 110 000 - Педагогика таълим соҳасидаги 5230600-Молия, 5230700-Банк иши, 5230800-Солиқлар ва солиққа тортиш, 5230900ухгалтерия ҳисоби ва аудит (реал сектор бўйича)), 5231200- Суғурта иши, 5230200-Менежмент (хизматлар соҳаси), 5231500аҳолаш иши,

5231300-Пенсия иши, 5111000-Касб таълими (5230600-Молия), 5111000- Касб таълими (5230700-Банк иши), 5111000-Касб таълими (5230900ухгалтерия

ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)) йўналиши базасида тайёрланадиган мутахассислиги талабаларига мўлжалланган.

1-Мавзу: Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси

фанининг предмети, мақсади ва вазифалари
Режа:

1.Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси фанининг предмети, мақсади ва вазифалари

2.Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси фанининг қонуниятлари, асосий тушунчалари
3. Бунёдкор ва вайронкор, диний ва дунёвий ғояларнинг ўзига хос хусусиятлари
4.Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси бошқа ижтимоий-

гуманитар фанлар билан ўзаро алоқадорлиги ва унинг ўзига хос хусусиятлари.

Таянч сўз ва иборалар:

Ғоя”, Миллий истиқлол ғояси”, Миллий ғоя”, Ғоя ва мафкуралар хилма-хиллиги”, Бунёдкор ғоялар , Стратегия, мафкура, мустабид тузум,

«коммунистик ғоя», », «ягона андозага», «ёвуз, тажаввузкор ғоялар», «миллий ғоялар» ва «умумбашарий ғоялар», глобаллашув, ҳаракатлар стратегияси.

Биз ўрганаётган фаннинг асосий вазифаси эса ўз тизимидаги билим ва тушунчаларининг барчасини, педагогик тамойиллар асосида, маърифий йўллар билан ўқувчилар онгига сингдириш ҳамда шу тариқа уларда янгича дунёқараш ва мафкуравий иммунитет асосларини, мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, ёш авлод қалбида ғоявий бўшлиқ вужудга келишига йўл қўймасликдан иборатдир. Бир сўз билан айтганда, бу фан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш борасида жамиятимиз олдида турган олижаноб вазифалар асосида шаклланган бўлиб, ўз юртига эътиқодли, соғлом дунёқарашли, юксак ғоялар руҳида яшайдиган инсонларни тарбиялашга хизмат қиладиган фандир.

«Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси» фанининг маъно-мазмуни, мақсад ва вазифаларини аниқ тасаввур этиш учун, аввало, унинг қандай пайдо бўлганини билиш зарур. Унинг пайдо бўлиши эса бевосита мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши ва халқимизнинг янги жамият қуриш, янги давр кишиларини тарбиялаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари билан боғлиқ.

Мустақиллик йилларида тўпланган тажриба ва ижтимоий ҳаёт ривожи аслида инсон, жамият ғоя ва мафкурасиз яшай олмаслигини кўрсатди. Зотан, одамзот ўзининг руҳи ва шууридаги кўпдан-кўп саволларга жавоб бўладиган,

доимий фаолиятга ундаб турадиган ҳаётбахш ғояга ҳамиша эҳтиёж сезиб яшайди. Чунки табиатда, жамиятда бўшлиқ бўлмагани каби инсон қалби ва онгида ҳам бўшлиқ бўлмайди. Жамият ҳаётида соғлом ғоя устивор бўлиб турмаса, одамларнинг қалби ва онгини ёт, зарарли ғоялар эгаллаб, халқнинг турмуш тарзини издан чиқаради. Худди дунёнинг бойлиги турли кучлар ўртасида талаш бўлганидек, инсонларнинг қалби ва онгини эгаллаб, уларни ўз қўлидаги қуролга айлантириш мақсади ҳам жаҳонда ҳар хил тажавузкор оқимлар ва таълимотларни ўзаро курашга ундаши, айниқса, бугунги кунда яққол намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти Иаримов бугунги тараққиётнинг мана шундай ўзига хос қонуниятларини теран ҳис этиб, буюк мақсадлар билан яшаётган халқимизнинг интилишларига мос келадиган миллий истиқлол ғояси тўғрисидаги таълимотни яратди. Бу таълимот биринчи Президентимиз асарларида тўла-тўкис асослаб берилган. Ана шу асарлар асосида 2000 йилда «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» номли махсус рисола чоп этилди.

Ҳозирги даврда миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини ҳаёт талаблари ва бугунги тараққиётимиз масалаларини эътиборга олган ҳолда ўрганиш, бойитиш, такомиллаштириш ва тушунтириш, тарғиб этиш, ундаги билим-қарашлар асосида янгича эътиқод ва дунёқараш асосларини шакллантириш ниҳоятда муҳим.

Шунинг учун Ўзбекистон республикасининг биринчи Президенти И.Каримов 2001 йил 18 январда «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар»ини янги фан сифатида мамлакатимиз таълим тизимига жорий этиш тўғрисида фармойиш чиқарди. Шу тариқа бугунги кунда таълим муассасаларида кенг ўрганилаётган фан юзага келди.

Миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойиллари деганда, биз мустақиллик йилларида Президентимиз бошчилигида янги мафкурани шакллантириш борасидаги олиб борилган изланишлар натижасида юзага келган асосий ғоялар, қоида ва таърифлар мажмуини, туйғу ва тушунчалар тизимини тушунамиз.

Ўзбекистон республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг мақсади ҳақида фикр юритиб, уни шундай таърифлаган эди : «Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан бахтаодати учун доимо масъулият сезиб яшашига чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишига эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу

муқаддас замин учун фидойиликни ҳаёт мезонига айлантириш миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир»

И.Каримов миллий истиқлол ғоясининг вазифаси ҳақида тўхталиб, шундай деган эди: «Мен миллий истиқлол ғояси бугун тез суръатлар билан ўзгараётган дунёда ўзлигимизни англаш, бизнинг кимлигимизни, қандай буюк аждодларнинг меросига, неча минг йиллик тарих, бетакрор маданият ва қадриятларга эга эканимизни ҳис этиб яшашга, бу бойликни асраб-авайлаб, демократик қадриятлар, бутун жаҳон тараққиёти ютуқлари билан озиқлантириб, янги ўсиб келаётган авлодга етказишга хизмат қилмоғи зарур, деб биламан»

Бу орзу-умидлар ва интилишларни амалга ошириш ушбу фанни ўқитишда қуйидагиларга алоҳида аҳамият беришни заруратга айлантиради:

- миллий истиқлол ғоясининг инсонпарварлик моҳиятини кўрсатиш асосида мустақиллик биз учун энг олий қадрият, уни асраб-авайлаш эса ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканини талабаларнинг қалби ва онгига сингдириш;

- умуминсонийликнинг устиворлиги тамойилига оғишмай амал қилиш, миллатчиликнинг турли кўринишларига йўл қўймаслик, бағрикенглик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлийлик ғояларини муттасил тарғиб ва ташвиқ қилиш.

- ёшларда ғоялар ўз маъно-моҳиятига кўра бунёдкор ёки вайронкор бўлиши ҳақидаги ҳаётий ва ҳаққоний тасаввурларни шакллантириш;

- машғулотларни олиб боришда талабаларнинг ёши, тафаккури, дунёқараши ва қизиқишларини ҳисобга олиш;

- таълим-тарбиянинг илғор, таъсирчан воситаларидан, замонавий ўқитиш

технологияси имкониятларидан кенг фойдаланиш;

- айрим тушунчаларни хаддан зиёд соддалаштириш, таълимнинг эскича услуб ва тамойилларини қўллаш натижасида фаннинг обрўсизланишига ва қадрсизланишига йўл қўймаслик;

- таълим жараёнида тазйиқ ўтказмасдан маърифий асосда иш тутиш, ёшларнинг мустақил ва эркин фикрлаш, баҳсунозара юритиш кўникмаларини оширишга эътибор қаратиш;

Мафкура–инсон руҳияти, тафаккур ва дунёқарашини ўзгар-тирадиган кучли восита. Унинг ғоялари халқнинг ишончътиқо-ди, интилиш ва манфаатлари ифодасига айлансагина етарлича самара беради. Шунинг учун ҳам мафкура соҳасидаги тарғибот ва ташвиқот ишларини, фуқароларнинг тушунчаси, ақл-идроки ва тафаккур даражасини инобатга олган ҳолда, сабр- тоқат билан, маърифий йўл ва усуллар орқали амалга ошириш тақазо этилади. Бу борада кампаниябозлик, ким ўзарга мусобақа уюштириш, маъмурий тазйиқ ўтказиш усули кутилган натижани бермайди.

Миллий ғоя билан ёшларимизни қуроллантириш, эртанги бахтли келажакка ишонч ва умид руҳини қарор топтириш миллий мафкурамизнинг ўзагини ташкил этмоғи лозим. Ёшларда соғлом тафаккур ва илмий дунёқарашни шакллантириш уларда эл-юрт олдидаги маънавий бурчини тўғри англашни, миллий ғоя орқали уларда миллий урф-одат ва анъаналаримизга меҳруҳаббатни уйғотишни, уларни мустақил фикрлайдиган кишилар қилиб тарбиялашни тақозо этади.

Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси фани ёшларда миллий ғурур, мустақиллик ғояларига содиқлик, дахлдорлик, фидойилик, ватанпарварлик, халқ ишига камарбасталик руҳини шакллантиришда самарали восита ҳисобланади. Мазкур фаннинг қонун қоидалари, тушунчалари:

- ёшларимиз онги ва қалбида эзгу ғояларларга садоқат туйғусини уйғотиш асосида мафкуравий иммунитетини кучайтириш;

- Ҳаракатлар стратегиясининг асосий тушунча ва тамойилларини англатиш;

- ёшларни онгли яшашга, ўз ақли, фикрига, эзгу инсоний мафкурага, аниқ миллий ғояга суяниб яшашга ўргатиш;

- глобаллашув авж олаётган даврда мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш;

- ахборот хуружларига қарши тура оладиган баркамол инсон тарбиясини

кучайтириш;

- мафкуравий профилактика орқали соғлом эътиқодни шакллантириш;

- ёшларда Ватан келажаги, халқ фаровонлигига дахлдорлик ҳиссини уйғотиш;

Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанининг асосий мақсади ёшларга мамлакатимизда амалга оширилаётган Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясининг ғоявий асослари, мақсад ва вазифалари, амалга ошириш шартароитлари ҳамда омилларини ўргатиш ва уларда ғоявий курашчанлик, мустақил дунёқарашларини янада мустаҳкамлашдан иборат. Миллий ғоянинг асосий мақсади фуқароларни, кенг жамоатчиликни асосий ғоялари, мақсад ва йўналишлари билан Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлининг маъно ва мазмуни, миллийаданий негизлари, хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, уларда ишонч уйғотиш, уларни адолатли, демократик фуқаролик жамияти қурилиши мақсадларини амалга оширишга уюштиришда маънавий- руҳий рағбатлантиришда намоён бўлади. Миллий ғоя фуқароларни ғоявий жиҳатдан тарбиялайди. Ғоя билан ғоянинг, фикр билан фикрнинг, жаҳолатдан маърифатни фарқини англашга, маърифатга ишонч ва эътиқодни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фуқароларда миллий ғояга «зид» бўлган ёт ва бегона, зарарли ғоялардан сақланишга, унга нисбатан фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан жавоб бериш, унга нисбатан доимо тайёр бўла олиш

«иммунитетини» шакллантиради. Миллий ғоя мамлакатнинг олдида турган улуғ, бунёдкорлик ишлари ундан кўзланган асосий мақсад инсонларни эркин ва фаровон ҳаётга эришиш, озод ва обод Ватан қуриш йўлида ҳар бир киши учун ҳаракат йўналиши бўлишга қаратилган. Миллий ғоя ҳеч қачон кишиларнинг онги ва дунёқарашини «бошқариш»ни, уларни яна аллақандай «қолипга»,

«ягона андозага» солишга қаратилган эмас.. У фикрлар, ғоялар хилма- хиллигига асосланади. Эркин фикрни уйғотиш ва фикр эркинлигини кафолатлаб бериш, ўзгалар фикрини тинглаш, эшитиш ва айтишга имконият яратади. Демак, миллий истиқлол ғояси «ягона ғоя»га интилишдан мутлақо бегона бўлганлиги билан ҳам бошқа носоғлом ғоялардан фарқ қилади. Миллий истиқлол ғояси воқеа-ҳодисаларни билиш, таҳлил этиш, баҳо бериш каби илмий, тарбиявий ва амалий вазифаларни ҳам бажаради.

Улардан энг муҳимлари:

одамларимизда мустақил дунёқараш ва эркин фикрлашни шакллантириш;

миллий тотувлик, ҳамжиҳатликни истиқболимиз йўлидаги энг катта ғоялардан ҳисобланиши носоғлом маҳаллийчилик, уруғймоқчилик деб аталадиган иллатлардан ҳоли этиш;

ҳаётга энди қадам қўяётган ёш авлоднинг дунёқарашига янгича маъно ва мазмун бахш этиш орқали унда фаол ҳаётий позицияни, миллий ғояга ишонч ва эътиқодни шакллантириш;

жамиятимизда соғлом ижтимоий муҳитни яратиш, кишилар онгига Ватан тақдири учун маъсуллик, ягона Ватан туйғусини мустаҳкамлаш;

истибдод даври асоратлари, қуллик ва мутелик кайфиятларининг онгимизда, тафаккуримизда сақланиб қолаётгани сабабларини таҳлил этиш, уларни бартараф этиш йўлларини топиш зарурати билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишдан иборатдир. Демак, янгича фикрлайдиган, мутелик туйғусидан холи бўлган ўзлигини англаган, авлодждодларини, маданий меросини яхши билган маънавий баркамол авлодни тарбиялаш истиқлол мафкурасининг муҳим вазифасидир.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82


База данных защищена авторским правом ©uverenniy.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница