Ўзбекистон ре



страница14/82
Дата12.03.2020
Размер1.82 Mb.
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   82
ғоя» билан курашиб, олға бориш мумкин. Кимнинг мафкураси, миллий ғояси кучли бўлса, ўша енгиб чиқади.

Мафкуравий кураш бир жамият, мамлакат ичида ҳам, халқаро ва давлатлараро миқёсда ҳам давом этмоқда.

Ҳозирги вақтда мафкуравий воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилаётган сиёсий кучлар ва ҳаракатлар тобора кучайиб бормоқда. Муайян миллат, жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, сиёсий ва конституцион тизимни заифлаштириш ва бузишга йўналтирилган, фуқаро ва жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи мафкуравий тажовузлар кескинлашмоқда. Бундай тажовузга қўл ураётган ёвуз кучлар ўз жирканч мақсадларига эришиш учун ҳар қандай усуллардан, одамларнинг диний, миллий ҳиссиётлари, ҳаётда мавжуд бўлган ижтимоий-иқтисодий қийинчиликларидан, шунингдек, замонавий техника, телекоммуникация воситаларидан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Шуни унутмаслик керакки, - дейди Биринчи Президентимиз И.Каримов, бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, - бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина ха-бар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши

мумкин”.14 Бугунги кунда уларнинг аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса

13 Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч. Т.: Маънавият, 2008. –Б.119.

14 Каримов И. Юксак маънавият енгилмас куч. Т.: Маънавият, 2008. –Б.115.

ёшларнинг онги ва қалбини эгаллашга интилаётгани, яъни диний экстремизм, сохта демократия каби бузғунчи ғояларни ёки оммавий маданият” кўринишидаги ахлоқсизлик ғояларини сингдириш каби ғаразли мақсадлари халққа аён бўлиб бормоқда.

Ахлоқсизлик ғояларини тарғиб этишда машҳур бўлган Фаранг ёзувчиси Маркиз де Сад мафкура орқали мамлакатларни қарам қилиш ҳақида шундай дейди: «Биз бутун дунёни эгалламоғимиз учун бундан буён катта муҳорабаларда қатнашишимиз, жанги жадаллар юритиб, дунёнинг қарийиб узоқ ўлкаларида фаранг аскари ҳалок бўлишию, унинг жасади ва этиклари чириб битиши мутлақо шарт эмас. Агар биз бошқа мамлакатларга, хусусан, Шарққа ахлоқимизни (тўғрироғи, ахлоқсизликларни. Чунки Сад асарлари асосан ахлоқсизликка йўналтирилган) меникидай китоблар ва бошқа йўллар билан тарқата олсак, уни ўша халқларнинг турмуш тарзига айлантира билсак, жумлаи жаҳон оёғимиз остига юкиниб келади, бутун одамзоднинг қалбига

эгалик қилишга муваффақ бўламиз...»15. Ахлоқсиз ғояларни тарғиб этувчи

асарлар ёзишда шуҳрат қозонган Фаранг ёзувчисининг юқоридаги фикри тарихда ўз исботини топган. Ўзбек ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг «Хумоюн ва Акбар» асарини ўқиганимизда, ғоялар ва мафкуралар курашининг ёрқин гувоҳи бўламиз. Айниқса, Бобурийлар авлодидан бўлган Акбаршоҳ замонида инсонпарвар, эркин дин эътиқоди, умуминсоний ғоялар билан миллий бузғунчилик, диний низолар, парокандалик келтириб чиқарувчи ғоялар ўртасидаги кескин курашда фаранг жосуси Альберт Перейронинг Акбарнинг ўғли Салимга фаранг тилини ўргатиш, денгиз саёҳати, денгизчилик ҳақида илм ўргатиш баҳонасида ўзининг ахлоқсиз ғояларини, яъни Салимга отасидан яширинча аёлларнинг беҳаё суратларини кўрсатиб тарбиясини бузиш, отасига душман қилиб тарбиялаш ва ниҳоят ота-бола ўртасида нифоқ келтириб чиқариб, бу сулоланинг илдизига болта уруш ғоясини обдон сингдириб борди. Натижада Акбар олиб борган сиёсатда, мамлакат тараққиётида, турли дину- миллатларнинг тотувлигига эришишда анча қийинчиликлар туғилди. Бу қийинчиликларни юзага келтиришда вайронкор ғоя билан онги заҳарланган Акбарнинг ўғли Салимнинг таъсири катта бўлди. Бундан кўриниб турибдики, қурол-яроғ билан эмас, балки мафкуравий таъсир йўли билан инсон қалбини эгаллаш ва унинг тафаккурини муте қилиш мумкин экан.

Ҳозирги вақтда мафкуравий воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилаётган сиёсий кучлар ва ҳаракатлар сирасига тажовузкор миллатчилик ва шовинизм, неофошизм ва фундаментализм, рассизм ва диний экстремизм, неокоммунизм каби ғояларни киритишимиз мумкин. «Расизм»

сўзи «раса» (ирқ) атамасидан келиб чиққан. Бу атама 17 асрдан бошлаб
15 Рахмон Қўчқор. Миллий мафкура, маърифат ва буюк келажак. Тафаккур. 1998. 4. 21-бет.

Европада «инсоният насли»ни турли ирқий гуруҳлар, жумладан «оқ», «қора» ва

«сариқ» ирққа ажратиш учун қўллана бошлади. Ирқчилик таълимоти «оқ танли»ларнинг афзаллиги, уларнинг азалдан «олий ирқ» этиб танлангани, бошқа ирқларнинг эса «оқ»ларга қараганда номукаммал яратилганлиги ва ҳамиша тараққиётнинг қуйи поғоналарида туришини «асослаб» беради. Унинг асосий ғояси ўзининг «илоҳий» табиатига кўра «оқ» ирқларни «қуйи» ирқлар устидан ҳукмрон қилишга даъват этишга қаратилган эди. Ирқчилик миллий мансублиги ва терисининг рангига кўра ажралиб турувчи кишиларга тайзиқ ўтказиш, уларни ҳақоратлаш, уриш ва ўлдириш каби ҳаракат-ҳодисаларда яққол намоён бўлди. Ижтимоий ҳукмронлик шаклларидан бирининг мафкураси бўлар экан, у буюк давлатчилик, ашаддий шовинизм, «танланган» халқларнинг миллий афзаллиги ғоялари билан чамбарчас боғланиб кетди.

Шовинизм (Наполеон I босқинчилик сиёсатининг мухлиси, француз аскари Н.Шовен номидан) бошқа миллатларни менсимасликни ва ўз миллатининг уларга нисбатан устунлигини асослашга қаратилган ғоявий- назарий қарашлар тизими ва амалиёти. Тарихи узоқ бўлсада, бу атама XIX асрнинг 30-йилларида Францияда пайдо бўлди. Моҳиятан шовинизм миллатчиликнинг ўзига хос шакли бўлиб, бошқа миллатларнинг жаҳон тарихида тутган ўрни, бугунги кунда кишилик жамияти ривожини таъминлашдаги мавқеи, маънавий-маданий ҳаётининг ўзига хос томонларини менсимасликка интилишда кўзга ташланади. Шунингдек, айрим йирик давлатларнинг аҳолисининг сони жиҳатдан кўп миллатларнинг атрофдаги мамлакатлар, уларнинг аҳолиси билан ўз муносабатларини устунлик ва мумтозлик нуқтаи назаридан амалга оширишга интилишларини тушунамиз. Бундай ғоя кўп маротаба катта тўқнашувларга, қонли урушлар ва можароларга олиб келганлиги тарихдан маълум. Буюк давлатчилик шовинизми агрессив миллатчилик ғояси билан боғлиқ бўлиб, бутун-бутун халқлар ўртасида ишончсизлик ва шубҳа туғдирган, авлоддан авлодга ўтиб келган.

«Миллатчилик» ғояси деганда, бир миллатни иккинчи миллатдан устун қўйишга асосланган ғояни тушунамиз.

Бугунги кунда ҳам сайёрамизда катта сиёсатга интилаётган бошқа

халқларни камситиш ва чеклаш асосида ўз халқига фаровон ҳаёт яратиб беришга ва шу ҳолатни сақлаб туришга ҳаракат қилаётган кучлар йўқ эмас.

Тараққиётга нисбатан хавф-хатар солиб турган буюк давлатчилик шовинизми ғояси Биринчи Президент И.Каримовнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида қуйидагича таъкидлаб ўтилади: «Буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик муайян кучлар ва давлатлар томонидан бўладиган сиёсий, мафкуравий ва иқтисодий ҳукмронлик деб ёки миллатлараро

ва давлатлараро, минтақавий муносабатларда унга интилиш деб таърифлаш мумкин.

Шовинизм баъзи кўп сонли миллатларнинг нафақат кўп сонли империя доирасида, балки уни ўраб турган жуғрофий-сиёсий маконда ҳам ўзининг мутлақ ҳукмронлигини ўрнатиш учун курашида намоён бўлади.

Буюк давлатчилик шовинизми бошқа миллатлар ва мамлакатлар билан ўзаро маданиятли ҳамкорлик қилишга тайёр эмасликдан келиб чиқади»16.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда буюк давлатлар мақомига эга бўлган айрим мамлкатлар кўпгина минтақаларни ўзларининг

«ҳаётий манфаатлари» ҳудуди сифатида босиб олиб, узоқ вақт мустамлакачлик

сиёсати юргизганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Айнан босиб олинган ҳудудларнинг табиий хом ашё ресурсларидан фойдаланиш, бу мамлакатларнинг моддий ва маънавий бойликларини ўзлаштириш уларга улкан ва қудратли давлатга айланишга имконият яратди. Бунинг оқибати ўлароқ, ўз атрофидаги мамлакатлар ва халқлар билан муносабатда ўзини устун, танҳо ва ягона деб билиш, инсоният тақдири, халқлар келажагини белгилашда алоҳида мавқега даъвогарлик ифодаси сифатида баҳоланиши мумкин бўлган мумтозлик мафкураси тарих саҳнасига чиқди. Бундай мафкура давлат сиёсатининг асосига айланганда узоқ давом этган қонли урушлар келиб чиқиши, бутун бир минтақанинг вайрон бўлиши, кўплаб халқларнинг қарам қилинишини исботловчи мисоллар кўплаб топилади.

Иқтисодий имкониятлари заифлашган, ижтимоий тотувлик зил кетган, ички зиддиятлар кучайган, Ватан, миллат тақдиридан ўзининг тор манфаатларини устун қўядиган, ўзаро келиша олмаётган, ҳокимиятга даъвогар сиёсий гуруҳларнинг мавжуд муаммоларни ташқи кучлар ёрдамида ҳал қилишга уруниши ва маънавий-руҳий парокандалик, эртанги кунга ишончсизлик туйғулари ҳукмрон бўлган мамлакатлар буюк давлатчилик шовинизми нишшонига айланишини замонавий тарих ҳам кўрсатиб турибди.

Афсуски бизнинг ўлкамиз ҳам буюк давлатчилик шовинизмининг ҳалокатли таъсиридан четда қолмади. Биринчи Президент И.Каримов асарида таъкидланганидек, «У ҳам узоқ вақт давомида ҳукмрон шовинистик ва агрессив миллатчилик ғояларининг бутун жафоларини тортиб келди. Ўзбекистон Россия империяси, сўнгра эса собиқ совет империяси таркибида мажбуран ушлаб турилган мураккаб даврни бошдан кечирди»17. Тарихий тажрибада қайтаайта таъкидланганидек, шовинизм авторитар тузумлар ўрнатилиши ва

мустаҳкамланишини рағбатлантиради, шафқатсиз диктатурага олиб боради.


16 Каримов И. Ўзбекистоон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. // Ўзбекистон буюк келажак сари. -Т.:Ўзбекистон. 1999. –Б. 455-456.

17 Ўша асар. –Б.456.

Чунки, бўйсундирилган ва қарам халқларнигина эмас, балки бир қисми муқаррар равишда бундай сиёсий йўлга қарши чиқадиган ўз аҳолисини ҳам бошқача шароитда итоаткорликда сақлаб туриш мумкин бўлмайди.

Шовинизмнинг тарихан ҳалокатли эканлигига сабаб шуки, ҳаддан ташқари кучайиб кетган ва айниқса, ўз миллий мумтозлигига ишонишга асосланган буюк давлатчилик зўравонлик асосига қурилганлигидадир. Бу эса ўз навбатида, буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчиликни ифода этувчи давлатларнинг ўзида кўплаб қурбонлар ва йўқотишларга олиб келади.

Шу боис айтиш мумкинки, шовинизм пировардида ўзига зарба беради, ичик зиддиятларни кучайтиради. У жамиятни парчалаб юборишга ва унинг учун оғир оқибатларни келтириб чиқаришга қодир. Гарчи тарихий даврлари ва шарт-шароитлари турлича бўлса-да, Рим, Хан, Усмонлилар, Германия ҳамда Россия ва Совет империяларининг тақдирида бунга кўплаб мисоллар топиш мумкин18.

Буюк давлатчилик шовинизмининг хавфи бундай позицияда турган кучлар, давлатларнинг иқтисодий, сиёсий ёки ҳарбий салоҳиятининг катталигидагина эмас, балки ахборот орқали ва мафкуравий йўл билан тазйиқ кўрсатиш имкониятларининг кенглигида, улар қўлидаги ғоявий таъсир ўтказиш восита ва механизмларининг хилма-хиллигида ҳамдир.

Кишилар онги ва қалбига маълум мафкуравий тазйиқлар асосида сингдирилиб, эътиқод даражасига кўтарилган вайронкор мафкуралардан бири – ақидапарастлик. У ўз хусусиятини иккита шаклда намоён қилади: Ақиданинг дунёвий шакли (шовинизм, атеизм, коммунизм); ақиданинг диний шакли (инквизация, ваҳҳобийлик, Ҳизб-уттаҳрир, Ҳизбуллоҳ, «Алоида» ва б.) ақидаларни замон ва макондан ажратган ҳолда англаб, уларни (ўзгартириб бўлмас) тушунчалар деб билувчилар ақидапарастлар деб юритилади. Ақидапарастларнинг шаклланиши ва қарор топиши барча диний ташкилотлар ва уларнинг руҳонийлари фаолияти билан тарихан боғлиқ бўлганлиги учун у фақат диний таълимотларга хос ҳодиса сифатида талқин этилади.

Диний ақидапарастлик, ислом фундаментализми – исломнинг фундаментал принципларини тиклаш, ислом вужудга келган дастлабки шарт- шароитларга қайтиш шиори остида ҳаракат қилишга даъват этувчи реакцион ғоялардан биридир. Бундан ташқари, бу ғоя тарафдорлари халифалик байроғи остида бирлашишни ноисломий дунёга қарши туриш мақсади билан боғлашларини ҳам таъкидлаш жоиздир. Бундай ёндошув ўта хавфли эканлиги ҳаммамизга аёндир. Бундай реакцион ғоя инсониятнинг диний асосда қарама-

қарши қутбларга бўлиниб кетишига, баъзан «цивилизациялар тўқнашуви» деб

18 Қаранг: Каримов И. А. Ўзбекистоон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. // Ўзбекистон буюк келажак сари. -Т.:Ўзбекистон. 1999. Б. 459-460 .

аталадиган ҳодисанинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Ушбу ғояни қўллабувватловчи яна бир реакцион оқим диний экстремизмдир. Динни ниқоб қилиб ҳокимиятга интилиш, ғаразли ниятлари йўлида ҳар қандай қабиҳликлардан тап тортмаслик хусусияти ушбу ғоя тарафдорларига хосдир.

Реакцион ғоялардан бири бўлган неофашизм (фашизмнинг янги шакли) - ашаддий жаҳолатпараст, бузғунчи, вайронкор сиёсий оқим ғоясидир. Неофашизм ашаддий босқинчилик, ирқчилик, миллатчилик кайфиятидаги гуруҳларнинг қарашларини ифода этади. У ўзининг ғоявий йўналишларини белгилашда ХХ асрнинг 20-йилларидаги Италия фашизми ва 30-40-йиллардаги Германия нацизми ғояларига таянади. Неофашистик партиялар ва гуруҳлар молиявий жиҳатдан қўллабувватлайдиган ва ўзаро манфаатлари мос тушадиган турли марказлар билан алоқада фаолият юргизади. Бу мафкура миллатчилик, ижтимоий тенгсизлик ва демагогия(ўзининг ғоявий ва сиёсий мазмундаги ғаразли мақсадларига эришиш учун сохта ваъдалар бериш, диққатни ўзига жалб этувчи шиорлар ташлаш, фактларни бузиб кўрсатиш орқали кишиларни саросимага солиб қўйиш мақсадида уларнинг ҳиссиёти ва кайфиятига таъсир қилиш, принципсизлик асосидаги ғоявий қарашлар ва сиёсий сафсаталар мажмуаси) ни қўллайди. Улар халқаро кескинликни юмшатишга интилувчилар билан муросасиз бўлиб, зўравонлик ва қуролланиш пойгасига тарафдорлик қиладилар. Шунингдек, дунёнинг сиёсий кураш майдонида куч ишлатиш ва террордан фойдаланадилар.

Бугунги кунда барча ривожланган ва ривожланаётган давлатларнинг асосий диққат эътибори реакцион ғояларга қарши биргаликда кураш олиб боришдан иборатдир. Чунки, реакцион ғоялар жамиятнинг соғлом турмуш тарзига путур етказади. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини издан чиқариб, жамиятни инқирозга олиб келади. Шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, ҳозирги вақтда рекцион ғояларга қарши асосан илғор, бунёдкор ғоялар билан курашиш мақсадга мувофиқдир. Ёки Президент И.Каримов таъкидлаганидек,

«Ғоявий мухолифлик ўтмишда давлатлараро муносабатларга соя солиб, давлатларнинг бир-бирига қарши икки гуруҳга бўлинишига сабаб бўлди. Дунёни ҳалоқат ёқасига олиб келди. Бундай келишмовчиликлар бугун ҳам давлатлараро ихтилофларни куч ишлатиш йўли билан ҳал қилишга, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлишига, бутун-бутун халқларнинг фожиасига сабаб бўлаётир.

Давлатлараро муносабатлар соҳасида ягона ғоя амал қилиши лозим. Бу ғоянинг маъноси шуки, биргаликда тинч ҳаёт кечириш, ҳамкорликка интилиш, давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, турли нуқтаи назар ва фикрларга

бардошли бўлиш тамойилларини ўзида акс эттирган қонунлар устуворлик касб этиши даркор»19.

Агар ғоявий-мафкуравий зиддиятлар жараёнини Марказий Осиё минтақасида кузатадиган бўлсак, бизнинг минтақамиз ҳам ушбу зиддиятли, таҳликали жараёнларни осонликча бартараф этмаётганлигини гувоҳи бўламиз. Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, бундай мафку-равий хуружлар миллий ва диний томирларимизга болта уришини, улардан бизни бутунлай узиб ташлашдек ёвуз мақсадларни кўзлашини, ўйлайманки, юртимизда яшайдиган соғлом фикрли ҳар бир одам яхши тушунади.20

Биринчи Президентимиз Иаримов Ўзбекистоннинг мустақилликка эришгандан кейинги ҳаёти, ижтимоий сиёсий ҳолат, ғоявийафкуравий зиддиятлар нафақат юртимиз доирасидагина балки, бутун минтақамиз билан бир бутун олинган ҳолда ўз вақтида ўрганиб чиқиб, таҳдидларни олдини олиш чоратадбирларини ишлаб чиқди ва шунинг натижаси ўлароқ юртимизда, керак бўлса минтақамизда тинчликни, осойишталикни сақлаб қолишга эришилди.

Табиий заҳираларга бой, геополитик нуқтаи назардан ғоят қулай ҳудудда жойлашган юртимизга кўз олайтирадиган, бизга ҳукмини ўтказишни истайдиган турли кучлар мавжуд.

Бу кучлар маблағ, қурол-аслаҳаларга эга. Уларнинг энг ёвуз қуроли – миллий қадриятларимизга тўғри келмайдиган, энг ёмони ёш авлоднинг қалби ва тафаккурини заҳарлайдиган бузғунчи мафкурадир.

Минтақамизда юзага келган ғоявий-мафкуравий зиддиятнинг моҳияти қуйидагилар билан белгиланади:



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   82


База данных защищена авторским правом ©uverenniy.ru 2019
обратиться к администрации

    Главная страница