Муслима синглим огоҳ бўлинг ﴿ احذري أختي المسلمة ﴾




Скачать 60.69 Kb.
Дата06.06.2016
Размер60.69 Kb.
Муслима синглим огоҳ бўлинг

﴿ احذري أختي المسلمة ﴾

[الأوزبكي - Uzbek- Ўзбекча ]


Абу Жаъфар Ал-Бухорий

2009 - 1430





﴿ احذري أختي المسلمة ﴾
« باللغة الأوزبكية »

أبو جعفر البخاري

2009 - 1430



Хой муслима киз, эхтиёт бўл!

тўпловчи:  Абу Жафар ал-Бухорий



Эркак ва аёлларнинг аралашиб юриши харомдир.

 Аллохга хамдлар, унинг элчиси, пайгамбарларнинг сўнггиси Мухаммад, унинг оиласи, асхоблари ва уни киёмат кунига кадар суйган ва унга эргашганларнинг барчасига Аллох  салавот ва саломлар  йўлласин!

Сўнг:

Муслима синглим! Икки жинс–эркак ва аёлнинг бир-бирлари билан аралашиб юришларини номус ва шарафни химоя килиш хамда шубхалардан узок бўлиш учун, харом килиши исломнинг кулайлиги ва имкониятларидандир…



Масалан: хижоб сизга нисбатан бир вохага ўхшайдики, унинг соялари ва буюклиги билан фойдаланасиз… хижоб илмонийлик ва гарблаштириш учун даъват этаётган кимсалар тасвирлаганидек, зиндоннинг бир парчаси эмас… сиз уларнинг фирибларидан эхтиёт бўлинг! Ахир кимматли инжу эхтиёт килиниши керак-ку!!

 Мавзунинг далиллари:

 Аллох таъоло деди: (Эй Мухаммад), мўминаларга айтинг: «(номахрамлардан) кўзларини юмсинлар, номусларини (харомдан) сакласинлар,   тўсишни иложи бўлмаган зийнатларидан бошка зийнатларини кўрсатмасинлар. Рўмоллари билан кўкракларини хам ўрасинлар. Зийнатларини эрлари, оталари, (ўз)   ўгиллари, (ўгай) ўгиллари, ака-укалари, жиян (ака-ука ёки опа-сингилларининг бола)лари, ўзларига аралашиб юрадиган (хизматчи) хотинлар, чўрилари, эркаклик хусусиятлари бўлмаган ва улар билан аралашиб юрадиган  кишилар ёки аёлларнинг авратларини билмайдиган гўдакларга кўрсатсалар бўлади. Яширган зийнатларини  одамлар билиши учун оёкларини  оёкларига урмасинлар. Эй мўминлар, хар бирингиз Аллохга тавба килинглар, шояд нажот топсангиз!».

Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «аёлларнинг хузурига кирманглар!» дедилар. Ансорлардан бири: ё Росулуллох, хамв (эрнинг эркак якинлари) хакида нима дейсиз? деб сўради. Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «хамв ўлим демакдир» деб жавоб бердилар. (Бухорий   ва Муслим ривоятлари).  (яъни эрнинг дадаси ва бобосидан ташкари барча эркак кариндошлари ака-укалари, жиянлари, амаки-тогалари вахоказолари келин учун номахрамдир).

 Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Бир эркак (махрами бўлмаган) аёл билан (хилватда) бирга турмасин. Чунки, уларнинг учинчиси шайтон бўлади» дедилар. (Бухорий ривояти) Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «бошингизга бигиз билан урилиши, ўзи учун халол бўлмаган аёлни ушлашидан кўра яхширокдир» дедилар. (Табароний ва Байхакий ривояти . хасан хадис).

Абу Бакр розияллоху анхунинг кизи Асмо розияллоху анхо : «биз эркаклардан юзимизни тўсар эдик» деди. (Хоким ривояти. Имом Бухори ва имом Муслим шартига кўра бу хадиснинг санади сахихдир).

 Харом килинган аралашиш кўринишлари:

 1-     Кизларнинг амаки ва амманинг ўгиллари билан аралашишлари.

2-     Кизларнинг тога ва холанинг ўгиллари билан аралашишлари.

3-     Келиннинг кайногалари билан аралашишлари.

4-     Куёвнинг кайнсингиллар билан аралашишлари.

5-     Аёлнинг сутдош огаси билан шу аёлнинг  хакикий сингилларининг аралашишлари. (яъни бу аёл билан ана шу эркак бир аёлдан сут эмганлар, сут берувчи аёлнинг онаси эмас)

6-     Никох килинмаган, лекин, унаштирилган кизи билан йигитнинг танхо колиши, сухбатлашиши, сайр килиши. Бирок уйланишга жазм килса, махрамларининг хозирлигида, кизга караш хукуки бордир.

7-     Мехмонхона каби баъзи ерларда хизматкор эркакларнинг аёллар турган тарафларга кириб аралашиб юришлари.

8-      «Калбим сут каби оппок», «хамма нарса нийятга боглик» деган бахона билан бегона бўлган барча эркаклар билан аралашиш.

9-     Кампирларнинг бегона эркаклар билан танхо колишлари. Чунки, шариат уларга юзларини очишга рухсат берган, холос.

10- Аёлларнинг кибладошим ёки «кариндошим» деган бахоналар билан бегона эркаклар билан аралашиб юришлари.

11- Балогат ёшига етмаган кизларнинг «булар хали сагира» деган бахона билан бегона бўлган ёшлар ва эркаклар билан аралашиб юришларига эътибор бермаслик. Аммо хаёли бўлишлари улар учун яхширокдир.

12- Хайдовчининг сайёраларда бегона аёллар билан танхо колишлари.

13- Баъзи аёлларнинг сафар ёки хажга махрамсиз чикишлари.

14- Олийгох ёки мактабларда ўкувчи киз ва болаларнинг бир синфда аралаш ўкишлари.

15- Олийгох, дорулфунун ва мактабларда аёлларнинг ёшларга, эркакларнинг кизларга рўбарў туриб дарс беришлари.

16- Гарбга юборилган ўкувчиларнинг гарбий оилалар билан аралашишлари ва бир уйда колишлари.

17- Бошлангич синфларга аёлларни муаллима килиб юбориш, икки жинс ўртасидаги аралашишнинг энг хунук бошланиши бўлиши.

18- Аёлларни: «олий - маданий дарсларни ўрганиб келади» деб, гарб мамлакатларига жўнатиш. Бу эса аёлларнинг халокатга олиб борадиган гарбий фикрлар билан захарлаш демакдир.

19- Талаба ва толибаларнинг «синфдан ташкари дарслар» деган бахоналар билан, бир синфда бирга бўлишлари.

20- Дорулфунунда ёзилган иншоларни текшириш учун бириктирилган устозларнинг толибалар билан ёлгиз колишлари.

21- Хусусий муаллимларнинг дарс бахонасида толибалар билан ёлгиз колишлари.

22- Шеърхонлик, илмий мунозаралар ва ё бошка хилма-хил мавзуларда ўтказиладиган кечаларга аёлларнинг боришлари ва эркаклар билан ёнма-ён ўтиришлари.

23- Хамшира ва табибаларнинг бегона(1) эркаклар билан, гарчи табиб ва табиб ёрдамчилари бўлсаларда ёлгиз колишлари.

24- Табибнинг хаста ёки табиба билан ёлгиз колиши.

25- Табибнинг махрамсиз хаста аёл билан ёлгиз колиши.

26- Хеч бир зарурат ва эхтиёжсиз ёки табиба бўла туриб, аёл кишининг (эркак) табибларга бориб аъзоларини кўрсатишлари.

27- Кузатиш, кутиш ва шу каби муносабатларда эркаклар билан аёлларнинг аралашишлари.

28- «Зарурат» деган бахоналар билан дорихона ва тиббий тажрибахоналарда эркаклар билан аёлларнинг аралашиб юришлари.

29- «Оила куни» деган бахоналар билан сайил ва ўйингохларда эркаклар билан аёлларнинг аралашиб юришлари.

30- Аёлларнинг  эркаклар билан аралашиши ёки дўкон ва шунга ўхшаш ерларда аёл билан эркакнинг ёлгиз колишлари.

31- Аёлларнинг ошхона ва бошка емакхоналарда аралашиб юришлари.

32- Аёлнинг сайёра, тайёра ва ўтўбисларда махрамсиз сафар килиши.

33- Аёллар билан  эркакларнинг бозорларда аралашиб юришлари.

34- Эркак суратчилар томонидан аёлларни суратга олиш.

35- Мавлид ва бошка дин номи билан килинаётган, дин эса буюрмаган бидъий муносабатларда эркаклар билан аёлларнинг аралашишлари.

Бундан бошка харом килинган аралашишлар хам бор. Аллох таъолодан барчамизни ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга муваффак килишини сўраймиз… Аллох таъоло пайгамбаримиз ва у зотнинг оиласи ва барча асхобларига салавот ва саломлар йўлласин.

                                             



1 «бегона эркаклар» сўзидан махрам ва эр бўлмаган кишилар тушунилади. Махрамлар булардир: ота, бобо, ва ундан юкорилари, ўгил, набира  ва ундан пастлари, ака-ука, кайн ота, тога, амаки, ўгай ўгиллар ва жиянлар. Сутдошлар хам айни шу силсилададир. Аёл ўз юзини кули ёки эркакли хусусиятлари бўлмаган эркаклар ва гўдаклар олдида очиши мумкин.






База данных защищена авторским правом ©uverenniy.ru 2016
обратиться к администрации

    Главная страница